Ўшда ёш болали аёлнинг уйидан қурол аслаҳа ва граната топилди

26-июнь куни Ўш ВИИБнинг ноқонуний миграция ва экстремизмга қарши ҳаракати хизмати ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар чоғида қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ва граната топилди. Бу ҳақда Ўш ВИИБдан маълум қилишмоқда.

Топилган қуроллар:

– ТОЗ-8 русумли қурол;

– РГД-5 русумли граната;

– 7,62 мм калибрдаги 31 дона ўқ.

Мусодара қилинган қуроллар қуйидаги шахсларга тегишли бўлган:

– 2014-йилда Суриядаги қуролли можароларда иштирок этиш учун кетган ва ўша жойда ҳалок бўлган 1985-йилда таваллуд топган Р.О.;

– 2014-йилда Суриядаги қуролли можароларда иштирок этиш учун кетган

1989-йилда таваллуд топган Р.Ф.;

– 2018-йилда Россияга чиқиб кетган 1978-йцилда таваллуд топган Р.А.

Қуроллар Ўш шаҳри Амир-Темур шаҳарчасининг турғуни, юқорида номи келтирилган шахсларнинг яқин қариндоши— 1983-йилда таваллуд топган  Р.М.нинг (аёл) уйидан топилган. Унга 2017-йилда миллатлараро, ирқчилик, диний ёки минтақалар ўртасидаги адоватни қўзғатиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. Аёлнинг қўлидаги фарзанди вояга етмагани сабабли суд қарори 2029-йилда кучга киради,- дейилади маълумотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ