Қозоғистонлик Ислом уламоси Абдуғаппар Сманов вафот этди

Бугун, 1-июлда Қозоғистонлик Ислом дини олими Абдуғаппар ҳожи  Сманов 50 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилишган.

Марҳум бугун, 1-июлда кечки соат 19:00да Сариағаш туманида дафн қилинади.

Диний уламо Чубак ҳожи Жалилов ҳам расмий саҳифасида олимнинг вафот этгани ҳақида баёнот ёзди.

-Марказий Осиёга танилган буюк олим Абдуғаппар ҳожи Смановнинг вафот этганини қайғу билан қабул қилдим. Абдуғаппар биродаримиз олимларнинг арслони эди. Ҳақиқатни айтишдан чекинмаган, ҳақиқат учун ўзини бошини тиғ санчгандек санчган қаҳрамон олим эди…. Уламоларнинг ботири, ботирларнинг олими деб айтсак мана шу одамга ярашади. Аллоҳ йўлида қилган меҳнатларини Аллоҳим Ўзи қабул қилсин! Ётган жойингиз Жаннат бўлсин» — деб ёзади Чубак ҳожи Жалилов.

Қозоғистоннинг маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳозирча

Абдуғаппар ҳожи Смановнинг нима сабабдан вафот этганини ёзмади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуғаппар Сманов 1970-йилнинг февралида Туркистон вилоятининг Сариағаш туманида таваллуд топган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ