Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашовнинг оғаси вафот этди. 2 ой аввал опаси вафот этган эди

Ўш шаҳрининг мэри Таалайбек Сарибашовнинг  акаси вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати раҳбари Азамат Абсаттаров маълум қилди.

Марҳум Сарибашов Қамбараали Насирбекович 62 ёшида вафот этди.

Камбараали Сарибашов Иқтисод вазирлигининг Ўш вилоятидаги бўлимида фаолият олиб борар эди. Ушбу вазирликнинг Ўш вилоятидаги вакили Тинисбек Турдубековнинг айтишича, Қ.Сарибашов 1 ой аввал меҳнат таътилига чиққан эди.

«Нима сабабдан вафот этгани бўйича маълумотим йўқ. У киши бизда 5 йилдан буён ишлар эди», – деди Т.Турдубеков.

Таалайбек Сарибашовнинг опаси 17-майда вафот этган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ