Қорасувнинг янги мэри сайланди

Қорасув шаҳрининг мэри бўлиб 58 ёшдаги Адил Лолобаев сайланди. Бу ҳақда Қорасув туман ҳудудий сайлов қўмитаси маълум қилди.

Сайловда Қорасув шаҳар кенгашидаги 31 депутат орасидан 30 нафари қатнашган. Натижада ягона номзод Адил Лолобаев 30 нафар депутатнинг овозини олишга эришди.

Марказий сайлов қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Лолабаев Адил Манасович Қорасув шаҳар кенгашидаги  «ҚСДП» фракцияси томонидан кўрсатилган.

Қорасув шаҳри мэрини сайлаш 25-мартга белгиланган эди. Аммо тожливирус пандемияси  (COVID-19) сабабли фавқулотда вазият тартиби жорий қилингани сабабли сайлов қолдирилган эди.

Қорасув шаҳрининг собиқ мэри Қутуғали Қўзубаев жорий йилнинг 6-мартида истеъфога чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ