Маданият-Жалолобод йўлини асфальт қилиш ишлари бошланди

Жалолобод вилояти ҳудудидаги «Бишкек-Ўш» автойўлининг  «Маданият-Жалолобод» қисмини таъмирлаш бўйича лойиҳанинг доирасида асфальтлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатхонасидан маълум қилишди.

Маълум бўлишича, тадбирда ҳукуматнинг Жалолободдаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари Мамасали Ақматов бошлаган раҳбарлар иштирок этди.

Йўлни қуришга буюртмачи бўлиб, Қирғизистоннинг Транспорт ва йўллар вазирлиги, шунингдек йўлни қурувчи Озарбайжоннинг «АзВирт» компанияси ҳисобланади. Молиялаштириш томони Евросиё тарақиёти банки (ЕОБ) томонидан  таъминланади.   Бу ҳудудда жами 67 километр йўл таъмирланиши режалаштирилмоқда.

2018-йилнинг июнь ойидан бошлаб қурулиш ишлари бошланган. Қурулиш ишларига маҳаллий корхоналар ҳам жалб қилинган. Ўша йили Евросиё тараққиёт банки молиялаштиришни тўхтатиб қўйгани сабабли, иш бошланганидан сўнг тўхтаб қолган.

Натижада, Транспорт ва йўллар вазирлиги масалани ечишга ҳар томонлама ҳаракатлар қилган, аммо 2 йил давомида йўл қуриш ишлари тўхтаб қолган.

Жорий йилнинг баҳоридан буён йўл қуриш ишлари қайтадан тикланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ