Новқатда кўчма бозор ташкил қилганлар жазоланмоқда

15-июндан бошлаб Новқат шаҳрининг марказий бозори ҳудудида кўчма бозор ташкил қилганларга жарима солинмоқда. Бу ҳақда Новқат шаҳар  мэри ўринбосари Данияр Тажибаев маълум қилди.

Унга кўра, кўчаларда ноқонуний савдо ташкил қилганларга, аниқроғи кўрсатилмаган жойларда рухсатсиз савдо қилган одамларга 3000 сом жарима солинмоқда.

«Автомобил тирбандлигини озайтириш учун бетон тўсмаларни ўрнатганмиз. Тўсманинг икки томони автомобил ўтиши учун мослаштирилган. Савдогарлар эса ноқонуний равишда ўша жойга келиб савдо қилишмоқда. Бугун тушунтирсанг, эртаси яна ўша жойга келишмоқда. Шу сабабли тунда қурсиларини йиғиштириб кетмоқдамиз. Июнь ойида 20 дан ортиқ савдогарга жарима солдик », – деди Данияр Тажибаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ