Бишкек шаҳрида қуролланган одам одамларга таҳдид қилди. Воқеанинг видеоси ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Биринчи май РИИБнинг матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 1-август куни юз берган. «Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси (безорилик) бўйича қайд этилди ва тегишли экспертизалар тайинланди. Кейинчалик маълумотнинг тўлиқ тафсилотлари берилади», – дейилади хабарда.
Батафсил...Bo'lim: Жиноят
Россиядан Қирғизистонга 79 миллион рубл олиб келаётган одамлар ушланди
Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги «Кольцово» аэропортида Қирғизистоннинг фуқароси ва рус аёли қўлга олинди. Хавфсизлик хизматининг чегара бошқармалиги билан солиқ хизматининг вакиллари томонидан ушланган фуқароларнинг жомадонларидан катта миқдордаги пуллар топилган. Оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга кўра, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг фахрийси ва унинг ёнидаги аёл Қирғизистонга учишга ҳаракат қилган. Тинтув пайтида божхоначилар сумкаларидан 79 миллион рубл топдилар. Улар маблағ ҳақида маълумот бера олишмади.…
Батафсил...Эвакуатордан мотоциклни олиб қочиб кетган эркакга қидирув эълон қилинди
Эвакуатрдан мотоциклни олиб қочиб кетган эркакга қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Чуй вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, 25 июл куни «Чекиш-Ота» бозори яқинида, йўл ёқасида эгаси бўлмаган мотоцикл тўхтатилгани ҳақида маълумот келган. ⠀Транспорт воситасини жарима майдончасига қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва эвакуатор чақирилган. Аммо номаълум шахс мотоциклни йўлдан ҳайдаб қочиб кетган. Гувоҳлар…
Батафсил...Ўз оғасидан фарзанд кўрган мактаб ўқувчиси чақалоғидан воз кечди
Сузоқ туманидаги ўз акасидан фарзанд кўрган 16 ёшли ўқувчи қиз чақалоғидан воз кечди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди. Маълумотга кўра, чақалоқни ҳозирда холаси боқмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг тўлғоғи бошланганда, акаси уни Сузоқдаги Октябрь ҳудудий касалхонасига сўқир (кўр) ичаги оғримоқда дея олиб борган. У ерда қабул қилинмаганидан сўнг шаҳардаги туғруқхонага бориб, оғирлиги 3 кг бўлган болани…
Батафсил...Қирғизистонга ўнг руллик тўққиз дона автомашинани ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилишди
Қирғизистонга эҳтиёт қисмлари сифатида рўйхатга олинган тўққизта ўнг руллик автомашинани олиб ўтишга уринишган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати маълум қилмоқда. Маълумотга кўра, «Рено-Премиум» , «Волво FH12» ва «Волво FH13» русумидаги учта юк машиналари «Чалдовар-автойўл» назорат-ўтказиш пунктида ушланган. Улардан ўнг тарафдаги автоуловлар топилган. Шу билан биргаликда, ҳайдовчилар фақат автомобил қисмларини ташиш учун рухсат гувоҳномаларини кўрсатишган. Ушбу ҳолат Қилмишлар…
Батафсил...Бишкекда ўликхона ходимлари жасадни ёрмаслик учун пул талаб қилишган
Республика Патологик-Анатомия Бюроси ходимлари ноқонуний равишда пул олганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ўликхонанинг айрим ходимлари жасадни ёрмаслик учун қариндошларидан пул талаб қилишган. «Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 238-моддаси (давлат хизматчиси томонидан ноқонуний равишда пул иш ҳақи олиш) бўйича қайд этилиб, тергов жараёни бошланди», – дейилади хабарда.
Батафсил...Покистонлик талабаларни калтаклаганликда айбланган шахслар ҳибсга олинди
Покистонлик талабаларни калтаклаганликда гумон қилинувчи шахслар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирликнинг маълумотларига кўра, 19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи» санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. …
Батафсил...Милиция покистонликларни калтаклаган шахсларни аниқлади
19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи» санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Бу ҳақда Чуй вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Милициянинг маълумотларига кўра, шунга ўхшаш шикоятлар билан яна бир қанча одамлар…
Батафсил...Жалолободда 15 ёшли қиз акасидан ҳомиладор бўлиб, фарзандини дунёга келтирди
Жалолободнинг Сузоқ туманида 15 ёшли қиз қондош акасидан ҳомиладор бўлиб фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда «Т-Медиа» туман меҳнат ва ижтимоий ривожланиш бўлимига таяниб хабар бермоқда. Маълум бўлишича, вояга етмаган қиз вилоят туғруқхонасида туғиб, чиқиб кетган. Ҳозирда ёш онанинг ҳам, янги туғилган чақалоқнинг ҳам соғлиғи яхши. «Ҳодиса олисдаги Жўўн-Кунгай овулида содир бўлган. Қизнинг эгизак шериги, кейин акаси бор. Онаси эса Россияда…
Батафсил...Ўшда икки нафар ҳайдовчи жанжаллашиб, отилган пичоқ йўловчига санчилган
11 июл куни Ўш шаҳрида икки нафар жамоат транспорти ҳайдовчиси жанжал қилиб, отилган пичоқ йўловчининг оёғини кесиб ташлаган. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади. Маълумотга кўра, воқеа иштирокчилари 125-маршрут йўналишнинг ҳайдовчилари бўлган. «Икки нафар ҳайдовчи йўлда жанжаллашиб кетди. Ҳозирда 2 ҳайдовчи терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда. Пичоқланган бола ҳайдовчилар жанжаллашаётган вақтда уларнинг ёнидан ўтаётган бўлган, унинг жанжалга…
Батафсил...Аравоннинг Тўлўйкўн овулида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди
Аравон туманига қарашли Манғит овул ҳудуди Тўлўйкўн овулининг кириш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда. «Милицияга Тўлўйкўн овулининг Ўш шаҳри томонига киравериш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишгани ҳақида маълумот келиб тушган. Сулаймон-Тоғ милиция бўлимининг ҳодимлари воқеа жойига борган вақтида тош отган шахслар қочишга улгурган. Ҳозирда уларнинг шахси ва кимлиги бўйича…
Батафсил...Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи пора билан қўлга тушди
Ўш вилояти Новқат туман ИИБ тергов хизматининг бошлиғи, милиция майори пора олаётган жойида ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирликнинг хабарига кўра, Ички тергов хизматига Т.А. исмли фуқаро мурожаат қилиб, судгача бўлган ишни ҳал қилиш учун 80 минг сом маблағни қўрқитиб талаб қилаётган Новқат ТИИБнинг ходимига нисбатан тегишли чоралар кўришни сўради. Ушбу ҳолат Жиноятлар ва қилмишларнинг…
Батафсил...Рафиқасининг бўйнига автошина осиб, қийноққа солган эркак 2 йил назоратга олинди
Сузоқ туманида рафиқасини қийноққа солган эркак суд томонидан айбдор деб топилди. Суд жазо тариқасида эркакка икки йиллик пробацион назорат белгилади ва уни суд залидан озод қилди. Бу ҳақда 2 июл куни уқуқни ҳимоя қилувчи «Справедливость» (“Адолат”) ташкилоти маълум қилди. Пробацион назорат – Қирғизистон Жиноят -процессуаль кодексидаги янги норма. Айбланувчига бажариши керак бўлган бир қатор мажбуриятлар қўйилади. Акс ҳолда хукм қайта…
Батафсил...Ўшда ёш болали аёлнинг уйидан қурол аслаҳа ва граната топилди
26-июнь куни Ўш ВИИБнинг ноқонуний миграция ва экстремизмга қарши ҳаракати хизмати ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар чоғида қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ва граната топилди. Бу ҳақда Ўш ВИИБдан маълум қилишмоқда. Топилган қуроллар: – ТОЗ-8 русумли қурол; – РГД-5 русумли граната; – 7,62 мм калибрдаги 31 дона ўқ. Мусодара қилинган қуроллар қуйидаги шахсларга тегишли бўлган: – 2014-йилда Суриядаги қуролли можароларда иштирок этиш учун…
Батафсил...Қирғизистонда бир йил давомида 62 ўсмир ўзини ўлдирган
Ўтган йилда, яъни 2019-йили Қирғизистонда 62 нафар ўсмир ўзини ўлдирган. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизматига таяниб АКИpress агентлиги маълум қилмоқда. Улардан 33 нафари ўсмир болалар, 29 нафари ўсмир қизлар. Бишкек шаҳрида 9 ўсмир; Ўш шаҳрида 2 ўсмир; Чуй вилоятида 10 ўсмир; Иссиқкўл вилоятида 10 ўсмир; Норин вилоятида 1 ўсмир; Талас вилоятида 4 ўсмир; Ўш вилоятида 12 ўсмир; Жалолобод вилоятида 10…
Батафсил...МХДҚ: Террорчи ташкилотнинг фаол аъзоси ҳибсга олинди
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси халқаро террорчилик ташкилотнинг аъзосини хибсга олди. 1989-йилда таваллуд топган Қирғизистон фуқароси Т.Н. Жиноят ва жазо кодексининг 395-моддаси 2-қисми (Ёлланувчи) факти бўйича ҳибсга олиниб, Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилинди. Судгача эҳтиёт чораси сифатида қамоқда қоладиган бўлди. Бу фуқаро 2014-2017-йиллар оралиғида Сурия ҳудудида бўлиб, Сурия Араб Республикасининг ҳукуматинг аскарларига қарши қуролли можароларда қатнашиб келгани аниқланган.…
Батафсил...Ўшда «эрини ҳимояланиш пайтида ўлдириб қўйган» аёлнинг адвокати таҳдидларга учраганини айтмоқда
Адвокат Мухайё Абдраупова «Клооп»га номаълум одамлар тарафидан таҳдидларга дучор бўлаётганини айтди. Бу бўйича адвокат 12-июнда Ўш шаҳар прокуратурасига ариза ёзди. Абдраупованинг айтишича, унга таҳдид қилаётганлар мижози Гулжан Пасанованинг эрини қариндошлари бўлиши мумкин. Пасанова Ўш шаҳар суди тарафидан 5-мартда турмуш ўртоғининг ўлимида айбдор деб топилиб, 9 йилга кесилган. Аммо Пасанова турмуш ўртоғидан ўзини ҳимоя қилаётиб, уни ўлдириб қўйганини айтганидан кейин Абдраупова…
Батафсил...Наманганда эр хотини ва қизини болта билан ўлдирди, кейин ўзига ўт қўйди
Наманганда эр хотини ва уч боласига болта билан ҳужум қилди, кейин эса ўзига ўт қўйди. Олинган тан жароҳатларидан хотин ва кичик фарзанд ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратурага хабар қилди. Хабарда айтилишича, Наманганнинг “Янги Замин” маҳалласида яшовчи 44 ёшли У.Х., 13 июнь куни соат 17:30ларда 36 ёшли хотини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг у болта билан хотинининг бошига ва бўйнига…
Батафсил...Қўли бойланиб, бўйнига ғилдирак илинган аёл эрини кечирди
Жалолобод вилояти Сузоқ туманида 47 ёшли аёл ўзини азоблаган эрини кечириб, ҳуқуқ-тартибот идораларига ёзган аризасини қайтариб олди. Айни пайтда Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси, аёл аризасини қайтариб олганига қарамай, бу иш бўйича тергов давом этаётганини маълум қилган. Шу йил 12 июнида ижтимоий тармоқларда Сузоқда тасвирга олинган видео тарқалгани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Видеода бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган…
Батафсил...Сузоқ туманида хотинини азоблаган киши ҳибсга олинди
Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги қишлоқлардан бирида хотини азоблаган 51 ёшли киши қўлга олинди. Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг “Азоблаш” моддаси бўйича очилган жиноят иши доирасида гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган ўрта ёшлардаги аёлни юзига ураётгани…
Батафсил...