Аравон туманига қарашли Манғит овул ҳудуди Тўлўйкўн овулининг кириш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди. Бу ҳақда Ўш шаҳар милициясининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Милицияга Тўлўйкўн овулининг Ўш шаҳри томонига киравериш қисмида номаълум шахслар бир-бирига тош отишгани ҳақида маълумот келиб тушган. Сулаймон-Тоғ милиция бўлимининг ҳодимлари воқеа жойига борган вақтида тош отган шахслар қочишга улгурган. Ҳозирда уларнинг шахси ва кимлиги бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади хабарда.
Аравоннинг Тўлўйкўн овулида номаълум шахслар бир-бирига тош отишди