Қирғизистондаги қамоқхоналарда 7 ойда 27 маҳбус вафот этди

Қирғизистон қамоқхоналарида 2020-йилнинг 1-январдан 20-июлигача 27 киши вафот этди. Бу маълумотни Қийноқларга қарши курашиш коалицияси ЖИДҚга таяниб маълум қилмоқда.

2 киши сил касаллигидан, 1 киши ВИЧ-инфекциясидан ва 2 киши саратон касаллигидан вафот этган. 21 ўлим соматик касалликлар билан боғлиқ. Бир киши ўз жонига қасд қилган.

Ҳисоботга кўра, 2019-йилда соматик касалликлардан 4 киши вафот этгани айтилади. Бу йил бу рақам 5 бараварга кўпайган.

ЖИДҚ маълумотларига кўра, COVID-19 вируси туфайли қамоқхоналардаги 22 киши кўрикдан ўтган. Натижаси ижобий чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ