Россиядан Қирғизистонга 79 миллион рубл олиб келаётган одамлар ушланди

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги  «Кольцово» аэропортида Қирғизистоннинг фуқароси ва рус аёли қўлга олинди. Хавфсизлик хизматининг чегара бошқармалиги билан солиқ хизматининг вакиллари томонидан ушланган фуқароларнинг жомадонларидан катта миқдордаги пуллар топилган.

Оммавий ахборот воситаларидаги хабарларга кўра, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг фахрийси ва унинг ёнидаги аёл Қирғизистонга учишга ҳаракат қилган. Тинтув пайтида божхоначилар сумкаларидан 79 миллион рубл топдилар. Улар маблағ ҳақида маълумот бера олишмади.

Россиянинг валюта қонунчилигини бузганлик тўғрисидаги иш қўзғатилди ва маблағларни давлат бюджетига ўтказиш йўллари кўриб чиқилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ