Эвакуатордан мотоциклни олиб қочиб кетган эркакга қидирув эълон қилинди

Эвакуатрдан мотоциклни олиб қочиб кетган эркакга қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Чуй вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, 25 июл куни «Чекиш-Ота» бозори яқинида, йўл ёқасида эгаси бўлмаган мотоцикл тўхтатилгани ҳақида маълумот келган.

⠀Транспорт воситасини жарима майдончасига қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва эвакуатор чақирилган. Аммо номаълум шахс мотоциклни йўлдан ҳайдаб қочиб кетган.

Гувоҳлар  номаълум кимса эвакуаторга юкланган мотоциклни ҳайдаб қочганини маълум қилишган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ