Новқатда ўғирланган 1,5 миллион сомлик олтин тақинчоқлар Қорасувдаги ертўладан топилди

Новқат туманида тилла тақинчоқларни ўғирлашда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

17 июль куни Новқат туман ИИБга Ўш шаҳрининг 29 ёшдаги фуқароси А қизи С. ариза билан мурожаат қилиб, Новқат шаҳридаги олтин заргарлик буюмлари дўконига номаълум шахслар кириб, 150 минг сўм ва тилла тақинчоқларни ўғирлашган.

Жабрланувчининг аризасига биноан Жиноят кодексининг 200-моддаси  2-қисми, 3-банди (ўғирлик) бўйича судгача иш қўзғатилиб,  жиноятга алоқадор сифатида гумонланиб, Қорасув туманининг Шарқ овул ҳудудида истиқомат қилувчи 53 ёшдаги аввал судланган М.А. ҳибсга олинди.

31-июль куни М.А.нинг Шарқ қишлоғидаги уйни тинтув қилиш пайтида ҳовлидаги йиғилиб турган ғиштлар орасидан Қирғизистон фуқароларининг 8 дона паспорти, 2 та ҳайдовчилик гувоҳномаси ва 7 та банк карталари топилган. Уйнинг ертўласидаги кўмилган банкадан таҳминан 1,5 миллион сомлик олтин буюмлари топилди.

Ҳозирги вақтда далил сифатида олинган олтин ва заргарлик буюмларининг аниқ нархи аниқланиб, судгача иш жараёни давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ