Қирғизистон қамоқдан қочган икки ўзбекистонликни ушлашга ёрдам берди

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистонда қамоқдан қочиб, мамлакатни тарк этишга уринган икки маҳкумни қўлга олишда ёрдамлашди. Бу ҳақда 5 август куни Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган қочоқлар Ўзбекистон ички ишлар органларига топширилган.

Маълум қилинишича, ҳодиса Жалолобод вилояти Олабуқа тумани Белсўғот қишлоғи яқинида юз берган. Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган амалиёт пайтида 24 ва 29 ёшдаги икки ўзбекистонлик қўлга олинган.

Расмий билдирувда таъкидланишича, бунга қадар Ўзбекистон томони Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қамоқдан икки маҳкум қочиб кетгани тўғрисида Қирғизистонни огоҳлантирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ