Ўшда икки нафар ҳайдовчи жанжаллашиб, отилган пичоқ йўловчига санчилган

11 июл куни Ўш шаҳрида икки нафар жамоат транспорти ҳайдовчиси жанжал қилиб, отилган пичоқ йўловчининг оёғини кесиб ташлаган. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади.

Маълумотга кўра, воқеа иштирокчилари 125-маршрут йўналишнинг ҳайдовчилари бўлган.

«Икки нафар ҳайдовчи йўлда жанжаллашиб кетди. Ҳозирда 2 ҳайдовчи терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда. Пичоқланган бола ҳайдовчилар жанжаллашаётган вақтда уларнинг ёнидан ўтаётган бўлган, унинг жанжалга алоқаси йўқ. Жароҳатланган йўловчига тиббий муолажа кўрсатилган ”, – дейилади маълумотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ