Санкт-Петербургда қирғизистонлик эркак ҳомиладор аёлини шафқатсизларча калтаклади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Қирғизистон фуқароси ҳомиладор хотинини калтаклади. Бу ҳақда маҳаллий нашр ёзмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, 6-август куни 29 ёшли қирғизистонлик аёл касалхонага ётқизилган. Унинг 33 ҳафталик ҳомиласи бор эканлиги аниқланди. У хушсиз ҳолда касалхонага ётқизилган.

“У жарроҳлик йўли билан фарзандини дунёга келтирди. Бола тирик, онаси эса оғир аҳволда. Касалхонада келиннинг эри полиция ҳодимлари томонидан ушланган. У сўроқ қилинганидан кейин қўйиб юборилган ва кейинги терговга келишга буюрилган ”, – дейилади маълумотда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ