Қирғизистонда энг кўп тожливирус қайд қилинган туманлар рўйҳати

Қирғизистонда 24 май куни  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1403 нафарни ташкил қилмоқда, 980 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди Жалолобод вилоятида — 157, Ўш вилоятида — 338, Боткен вилоятида – 26, Норин вилоятида — 267, Чуй вилоятида — 465, Иссиқкўл вилоятида — 14, Россиянинг Соль-Илецк қайтганлар орасида — 108, Санкт-Петербургдан қайтган…

Батафсил...

Ота-оналар фарзандларини ҳозирдан мактабларга электрон рўйҳатдан ўтказса бўлади

Карантин даврида ота-оналар фарзандларини 1-синфга электрон тартибда рўйҳатдан ўтказса бўлади. Бу ҳақда Фан ва таълим вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, шу кунларда карантин бўлишига қарамай, мактаб ёшига етган болаларни 1-синфга электрон рўйҳатдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Аммо 22-апрелга бўлган қайдлар кўздан кечирилмайди. (Шу сабабли ўтган давр мобайнида рўйҳатдан ўтказганлар қайта қайдномани тўлдириши керак бўлади). «Шунингдек 1-синфга электрон шаклда…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1403тага етди

Қирғизистонда 24 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 38 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 38 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  5+1 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй қилояти — 3 (Соль-Илецк ш. қайтганлар); Норин вилояти — 25; Ўш вилояти — 2. Жалолобод вилояти – 1; Боткен вилояти — 1. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 23 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 7; Норин вилояти — 7. Жалолобод…

Батафсил...

Қирғизистондаги банкларда доллар курси 74,4 сомни ташкил қилмоқда

 Бугун, 23-май соат 09:00да Қирғизистондаги банкларда доллар курси 73,7-74 сом (ҳарид қилиш) ва 74,4-74,7 (сотувда) баҳоланмоқда. – Евро 79-80,5 сом (ҳарид қилиш) ва 81,3-83 сом (сотувда); – Рубль 1,015-1,03 сом (ҳарид қилиш) ва 1,048-1,8 сом (сотувда); – Тенге 0,15-0,17 сом (ҳарид қилиш) ва 0,188-0,2 сом (сотувда).

Батафсил...

Қирғизистонда яна 15 кишида тожливирус аниқланди ва жами зарарланиш ҳолатлари сони 1365 тага етди

Қирғизистонда 23 май куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 15 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 15 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  3+9 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй вилояти — 1; Жалолобод вилояти – 1; Ўш вилояти — 1. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 8 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 4; Норин вилояти — 2. Жалолобод вилояти – 1; Ўш вилояти…

Батафсил...

Қорақўлда прокуратура ҳодими 150 минг сом пора билан қўлга олинди

Иссиқкўл вилоятининг маркази Қорақўл шаҳрида Етти-Ўғуз туман прокурорининг катта ёрдамчиси пора олаётган жойида ҳибсга олинди. Бу ҳақда 23-май куни AKIpressга куч тузилмаларидаги манбалари хабар қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, прокуратура ҳодими 22-май куни шаҳар кираверишда 150 минг сом пора олаётганида қўлга тушган. Эслатиб ўтамиз, 21-май куни Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Бекешев прокуратура ҳодимларини танқид қилиб, “Прокуратура ҳодимларининг маоши озлигига қарамасдан қимматбаҳо…

Батафсил...

Ҳайит куни тақиқланган қоидаларни бузганлар жазоланади

Ҳайит куни жонлиқ сўйиб, халқни тўплаганларга қонун доирасида чора кўрилади. Ушбу ҳаракатлар тожливруснинг олдини олиш мақсадида ишга оширилмоқда. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Жалолободдаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзахмедов онлайн-брифингда эслатиб ўтди. Ҳукумат вакилининг айтишича, жойларда ушбу йўналишда маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳоли ўртасида тушинтириш ишларини олиб боришмоқда. Шунингдек фуқаролар ҳам ҳавфсизлик чораларига бефарқ бўлмай, кўрсатилган қоидаларга амал қилиши зарур. 24-май куни ҳайит намози…

Батафсил...

Чет элда юрган 154 нафар қирғизистонлик тожливирус инфекциясини юқтириб олди

Ҳозирда хорижда юрган 154 нафар қирғизистонлик тожливирус инфекциясини юқтириб олган. Бу ҳақда Штаб мажлиси давомида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Абдрахманов маълум қилди. Абдрахмановнинг айтишича, Россияда 105 нафар инсон COVID-19 касалига чалинган, Бирлашган Араб Амирлигида – 7 киши бўлса (5 даволанган), Покистонда – 22 (барчаси даволанган), Ҳиндистонда – 7 (1 киши вафот этган, 6 даволанган), Испанияда – 1 (даволанган), Малайзияда…

Батафсил...

Олабуқа қишлоғидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

21-май куни соат 22:31 атрофида Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Олабуқа қишлоғининг Иброҳимов кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.  Ёнғин оқибатида уйнинг 36 квадрат метр пластик шифти, 2 дона эшиги, 2 дона дераза ва уй жиҳозлари ёниб кетган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Батафсил...

Оренбург вилоятида чодирларда яшаётган 500га яқин қирғизистонлик автобусларда Бишкек томон йўлга чиқди

Оренбург вилоятида бўлиб турган 448 нафар Қирғизистон фуқароси Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтди ва Бишкек томон йўлга чиқдилар. Бу ҳақда ҚР ТИВ матбуот хизмати хабар берди. ҚР ҳукумати томонидан берилган 9 автобусда бўлган қирғизистонликлар ягона колонна бўлиб Қозоғистон йўл полицияси ҳамроҳлигида Қозоғистон-Қирғизистон давлат чегараси томон йўл олди. ҚР ТИВ Россия ҳудудларида бўлган қирғизистонликларга мурожаат қилиб Россия-Қозоғистон давлат чегараси ёпиқ бўлгани боис Оренбург…

Батафсил...

Қирғизистонда куч салоҳияти тузилмалари ходимларидан COVID-19га чалинганлар сони 82 нафарга етди

Қирғизистонда COVID-19 инфекцияси куч салоҳияти тузилмалари ходимларидан 82 нафарида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Таъкидланишича, улардан 33 нафари соғайиб кетди, 49 нафари эса даволанишда давом этмоқда. Бундан аввал, куч салоҳиятига эга идора ходимларидан коронавирусга чалинганларнинг энг кўпини – милиционерлар ташкил қилиши айтилган эди. 22 май куни Қирғизистонда умумий ҳисобда 1350 кишининг касалликка чалингани маълум қилинди, 949 киши…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 37 кишида коронавирус аниқланди ва жами зарарланиш ҳолатлари сони 1350 тага етди

Қирғизистонда 22 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 37 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди. Янги қайд қилинган 37 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри – 6 + 3 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар); Чуй қилояти — 1; Норин вилояти — 21; Ўш вилояти — 6. Шунингдек бир кеча кундуз давомида 20 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди: Бишкек шаҳри – 9; Норин вилояти — 7. Жалолобод вилояти – 2; Боткен вилояти…

Батафсил...

Депутат: «Прокуратура ҳодимларининг маоши оз бўлса ҳам қимматбаҳо автомобилларни ҳайдаб юришибди»

Депутат Дастан Бекешев ноқонуний бойиганлар ҳақидаги далиллар бўйича натижали ишлар бўлмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда 21-май куни Олий Кенгаш мажлисида маълум қилди. «Прокуратура ҳодимларининг маоши озлигига қарамасдан қимматбаҳо автомобилларни ҳайдаб, хон саройларида яшамоқда «, – дейди депутат. Бош прокурор Ўткурбек Жамшитовнинг айтшича, ўтган йиллар давомида ноқонуний бойганлик бўйича бирорта жиноий иш қўзғалган эмас.«2019-йилга келиб, 19 жиноий иш очилган. Аммо  тергов ҳаракатларини дарров битириб юбориш мумкин…

Батафсил...

Қирғизистонда 709 минг киши ишсиз қолди

Карантин даврида Қирғизистонда 709 минг киши ишсиз қолди. Бу ҳақда Иқтисод вазирилигининг ҳудудлараро бошқармалигининг бошлиғи Зайнидин Жумалиев «Марал» радиосининг «Экомайдан» дастурида маълум қилди. Унинг айтишича, Фавқулотда вазият тартиби жорий қилинганидан буён ишсизлар сони кескин суратда кўпайган. − Карантин даврида 700 мингдан зиёд одам ишга чиқа олмай уйда қолишди. Ишсизларнинг асосий қисмини Бишкек шаҳри ташкил қилади, − деди Жумалиев. Ишсиз қолган одамларнинг…

Батафсил...

Жалолободда 354 минг 256 киши коронавирус туфайли текширилди

21-майда ҳуқуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзахмедов онлайн матбуот анжуманини ўтказди. «Жалолобод вилояти бўйича жами 154 киши тожливирус инфекциясини юқтириб олган. Улар орасида 138 киши соғайиб чиқди.  Яна 16 нафар бемор даволанмоқда. Улар орасида 27 нафар бемор ташқаридан касал бўлиб келган.  Ҳозирда 117 киши шифокорлар назорати остида бўлмоқда. Шунингдек 79 нафар инсон кузатув жойида ётибди. Бундан ташқари маҳсус тузилган…

Батафсил...

Инқироз шароитида Туркманистон аҳолиси ўз мулкини сотмоқда

Туркманистоннинг Мари вилояти аҳолиси яқинда рўй берган бўрон оқибатида юзага келган иқтисодий муаммолар боис ўзларининг уй ҳайвонлари, автомобиллари ҳамда тақинчоқларини “арзимаган пул эвази”га сотувга қўйди. «Бўрондан кейин хукумат уйларимизни қайта тиклашга ёрдам бермаяпти. Қулаб тушган том ва деворларни ўз ҳисобимиздан тиклаяпмиз. Ёрдам бериш у ёқда турсин, расмийлар ўз вақтида коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашимизни талаб қилмоқда. Болаларнинг овқати ва кексаларнинг…

Батафсил...

Муддати ўтган паспортларнинг яроқли муддати узайтирилди

2020-йилнинг 1-январидан 30-декабригача муддати ўтиб кетган паспортларнинг ва чет эл фуқароларининг, фуқаролиги йўқ шахсларнинг қайд қилиш муддати вақтинчалик узайтирилди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилмоқда. Ҳукуматнинг 19-майдаги қарори билан қуйидаги ҳужжатларнинг яроқли муддатини вақтинчалик узайтиришга руҳсат берилган.  Яроқли муддати 2020-йилнинг 1-январидан 30-декабригача бўлган вақтда ўтиб кетган,  2004-йилги намунадаги Қирғизистон фуқаролик паспорти, (эски намунадаги ID-карта) ёки ҳорижда юрган фуқаролар учун 2006-йилги…

Батафсил...

Рамазон ҳайити намози масжид ва майдонларда ўқилмайди

24-май куни, Рамазон ҳайити байрамида масжидлар ва майдонларда ҳайит намози ўқилмайди. Бу ҳақда 21 май куни Қирғизистон диний идорасининг матбуот хизмати маълум қилди. Муфтият ҳодимининг айтишича, ушбу қарор тожливируснинг ёйилишини олдини олиш мақсадида эпидемиологик вазиятга боғлиқ қабул қилинган. “Шунинг учун тўғри тушуниш билан қабул қилиб, баракали Рамазон ҳайити байрамини барчамиз оила даврасида уйимизда нишонлаймиз”– деб айтилади маълумотда. Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев…

Батафсил...

Депутат бош прокурорни Алмазбек Атамбаевга нисбатан “сиёсий буюртмани бажарганлик”да айблади

Депутат Ирина Карамушкина Бош прокурорнинг 2019 йилги Ҳисоботи тингланган Жоғорку Кенеш мажлисида бош прокурор Откурбек Джамшитовни ҚР собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан “сиёсий буюртмани бажараган”ликда айблади. Депутатнинг баёнот беришича, прокуратура уни ва ҳамкасбларини қилмаган жиноятлари учун айблаётган экан. «2019 йил фуқоролар иродасига қарши қилинган таъзиқлар туфайли Қирғизистон тарихига қора ва шармандали саҳифа бўлиб киради. Гап бу ерда собиқ президент Атамбаев…

Батафсил...

Қирғизистон хукумати музей ходимлари маошини оширди

Қирғизистон хукумати музей ходимларининг ойлик маошини 80%га оширди. Бу ҳақда ҚР вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилди. Таъкидланишича, Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев бу борадаги тегишли фармойишга имзо чекди. Ойлик маошлар оширилиши учун Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги бюджетига 15 млн 480 минг сом (204 минг АҚШ доллардан кўпроқ) ажратиш кўзда тутилган. Бундан аввалроқ маданият ва санъат муассасаларининг айрим тоифадаги…

Батафсил...
1 … 46 47 48 49 50 … 52