Инқироз шароитида Туркманистон аҳолиси ўз мулкини сотмоқда

Туркманистоннинг Мари вилояти аҳолиси яқинда рўй берган бўрон оқибатида юзага келган иқтисодий муаммолар боис ўзларининг уй ҳайвонлари, автомобиллари ҳамда тақинчоқларини “арзимаган пул эвази”га сотувга қўйди.

«Бўрондан кейин хукумат уйларимизни қайта тиклашга ёрдам бермаяпти. Қулаб тушган том ва деворларни ўз ҳисобимиздан тиклаяпмиз. Ёрдам бериш у ёқда турсин, расмийлар ўз вақтида коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашимизни талаб қилмоқда. Болаларнинг овқати ва кексаларнинг дори-дармони учун пул қолмади», – дейди Азадлиқ радиосига номини ошкор қилмаслик шарти билан интервью берган Байрамалида яшовчи фуқоро.

Азатлиқ мухбирлари ва маҳаллий манбаларнинг айтишларича, Мари вилояти иқтисодий инқироздан энг кўп зарар кўрган минтақалардан биридир.

Махсулотлар тақчиллиги ва нархлар ўсишидан ташқари маҳаллий аҳоли банк картларига ўтказилган ойлик маош, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида нақдлаштира олишмаяпти.

Шу билан бирга, минтақа аҳолиси 27 апрел куни юз берган бўрон оқибатларини бартараф этишга уринмоқда. Мари вилояти аҳолисининг сўзларига қараганда, хукумат табиий офатдан зарар кўрган аҳолига ёрдам бермаяпти.

Азатлиқ радиоси мухбирларининг хабар қилишича, кўпчилик аҳоли яшаш учун маблағларидан маҳрум бўлди ва шу сабабли ўз мулкларини бозор нархидан арзонга сотишга мажбур бўлмоқда.

Туркман расмийлари ва давлат матбуоти мамлакат аҳолиси тўқнаш келадиган муаммоларни ёритмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ