Рамазон ҳайити намози масжид ва майдонларда ўқилмайди

24-май куни, Рамазон ҳайити байрамида масжидлар ва майдонларда ҳайит намози ўқилмайди. Бу ҳақда 21 май куни Қирғизистон диний идорасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Муфтият ҳодимининг айтишича, ушбу қарор тожливируснинг ёйилишини олдини олиш мақсадида эпидемиологик вазиятга боғлиқ қабул қилинган.

“Шунинг учун тўғри тушуниш билан қабул қилиб, баракали Рамазон ҳайити байрамини барчамиз оила даврасида уйимизда нишонлаймиз”– деб айтилади маълумотда.

Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев 24-май куни соат 07: 00дан 07:30гача давлат телеканалларида рамазон ҳайити муносабати билан табрик ва мурожаат қилади.

Aлоқадор хабарлар

One Thought to “Рамазон ҳайити намози масжид ва майдонларда ўқилмайди”

  1. […] куни ҳайит намози ўтган йиллардагидек масжид ва майдонларда ўқилмайди. Ҳозирги вазиятга қараб ҳар бир мусулмон Рамазон […]

Изоҳ