21-май куни соат 22:31 атрофида Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Олабуқа қишлоғининг Иброҳимов кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Ёнғин оқибатида уйнинг 36 квадрат метр пластик шифти, 2 дона эшиги, 2 дона дераза ва уй жиҳозлари ёниб кетган.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.