Муддати ўтган паспортларнинг яроқли муддати узайтирилди

2020-йилнинг 1-январидан 30-декабригача муддати ўтиб кетган паспортларнинг ва чет эл фуқароларининг, фуқаролиги йўқ шахсларнинг қайд қилиш муддати вақтинчалик узайтирилди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилмоқда.

Ҳукуматнинг 19-майдаги қарори билан қуйидаги ҳужжатларнинг яроқли муддатини вақтинчалик узайтиришга руҳсат берилган.

 Яроқли муддати 2020-йилнинг 1-январидан 30-декабригача бўлган вақтда ўтиб кетган,  2004-йилги намунадаги Қирғизистон фуқаролик паспорти, (эски намунадаги ID-карта) ёки ҳорижда юрган фуқаролар учун 2006-йилги намунадаги умумий фуқаролик паспорт 2020-йилнинг 31-декабригача яроқли деб ҳисобланади;

Қирғизистон ҳудудида рўйҳатда туриш муддатининг узайтиришни истаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги йўқ томонлар ФВ ва/ёки ФҲ тартиблари олинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида қайдларини узайтириши зарур;

Фан ва таълим вазирлигига битирувчиларда ID-картаси йўқ бўлган ҳолда ўрта (тўлиқ) маълумот берганлиги ҳақидаги гувоҳномаларининг асосида  беришни таминлаш бўйича чораларни қабул қилиш вазафалари юклатилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ