Оренбург вилоятида чодирларда яшаётган 500га яқин қирғизистонлик автобусларда Бишкек томон йўлга чиқди

Оренбург вилоятида бўлиб турган 448 нафар Қирғизистон фуқароси Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтди ва Бишкек томон йўлга чиқдилар. Бу ҳақда ҚР ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

ҚР ҳукумати томонидан берилган 9 автобусда бўлган қирғизистонликлар ягона колонна бўлиб Қозоғистон йўл полицияси ҳамроҳлигида Қозоғистон-Қирғизистон давлат чегараси томон йўл олди.

ҚР ТИВ Россия ҳудудларида бўлган қирғизистонликларга мурожаат қилиб Россия-Қозоғистон давлат чегараси ёпиқ бўлгани боис Оренбург вилоятига келмасликлари юзасидан огоҳлантирди.

Салкам беш юзга яқин қирғизистонлик Россиянинг Оренбург вилоятида Оренбург–Самара трассасининг четида Россия ФВВ томонидан ташкил қилинган чодирлар шаҳарчасида истиқомат қилди. 20 май куни Оренбургдан Бишкекка бортида 164 нафар йўловчи бўлган чартер рейси келди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ