Депутат бош прокурорни Алмазбек Атамбаевга нисбатан “сиёсий буюртмани бажарганлик”да айблади

Депутат Ирина Карамушкина Бош прокурорнинг 2019 йилги Ҳисоботи тингланган Жоғорку Кенеш мажлисида бош прокурор Откурбек Джамшитовни ҚР собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан “сиёсий буюртмани бажараган”ликда айблади.

Депутатнинг баёнот беришича, прокуратура уни ва ҳамкасбларини қилмаган жиноятлари учун айблаётган экан.

«2019 йил фуқоролар иродасига қарши қилинган таъзиқлар туфайли Қирғизистон тарихига қора ва шармандали саҳифа бўлиб киради. Гап бу ерда собиқ президент Атамбаев ҳақида эмас, балки у билан қандай муносабатда бўлишгани ва эндиликда сиёсий рақибларни судлашаётганидадир. Буларнинг ҳаммаси бош прокуратуранинг ҳаракатсизлиги ва сиёсий буюртмани бажараётгани туфайли юз бермоқда», – деди Карамушкина.

У танланган назорат ҳамда қонун ва фуқоролар хуқуқлари бузилаётгани учун бош прокурор истеъфосини талаб қилди.

Ўз навбатида Бош прокурор Откурбек Джамшитовнинг таъкидлашича, Карамушкина оғир жиноят содир этганликда гумондор сифатида кўрилади, ҳамда шахсан ўзи унга жиноят содир этишда гумон қилинаётгани борасидаги маълумотномани тақдим қилган.

7-8 август кунлари Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги Қўй Тош қишлоғида «собиқ президент Алмазбек Атамбаевни мажбуран сўроққа олиб бориш учун тадбир ўтказилди». Амалиёт МХДҚ “Альфа” махсус бўлинмаси томонидан ўтказилди. Амалиётнинг биринчи куни куч ишлатиш салоҳиятига эга идора ходимлари ва сиёсатчининг тарафдорлари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди, бунинг оқибатида махсус бўлинмаанинг 6 нафар ходими гаровга олинди ва улар собиқ давлат раҳбарининг уйида 20 соатдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилди, махсус бўлинма ходимиУсенбек Ниязбеков ўқдан олган жароҳати туфайли ҳалок бўлди.

Бу иш бўйича 14 кишига айб қўйилган, улар орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг собиқ маслаҳатчиси Фарид Ниязов, собиқ-депутат Равшан Джеенбеков, парламент депутатлариИрина Карамушкина ва Асель Кодурановалар бор. Уларга нисбатан хокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш, хокимият вакилларига нисбатан таҳдид ёки зўравонлик, терговчи фаолиятига тўсқинлик, гаровга олиш, оммавий тартибсизликларни уюштириш, қотиллик, қотиликка уриниш, ноқонуний қурол сотиш, ўқотар қуролни ўғирлаш ёки товламачилик, судга қадар тергов билан боғлиқ таҳдид ёки зўравонлик каби айблар қўйилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ