Жалолободда 354 минг 256 киши коронавирус туфайли текширилди

21-майда ҳуқуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзахмедов онлайн матбуот анжуманини ўтказди.

«Жалолобод вилояти бўйича жами 154 киши тожливирус инфекциясини юқтириб олган. Улар орасида 138 киши соғайиб чиқди.  Яна 16 нафар бемор даволанмоқда. Улар орасида 27 нафар бемор ташқаридан касал бўлиб келган.  Ҳозирда 117 киши шифокорлар назорати остида бўлмоқда. Шунингдек 79 нафар инсон кузатув жойида ётибди. Бундан ташқари маҳсус тузилган санитар гуруҳлар жой-жойларда фаолият олиб бормоқда. Улар бугунги кунга қадар 70 минг 943 уйга кириб,  354 минг 256 нафар инсон текширилди», – дейди Нурбўлўт Мирзахмедов.
 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ