Қирғизистон хукумати музей ходимларининг ойлик маошини 80%га оширди. Бу ҳақда ҚР вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев бу борадаги тегишли фармойишга имзо чекди.
Ойлик маошлар оширилиши учун Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги бюджетига 15 млн 480 минг сом (204 минг АҚШ доллардан кўпроқ) ажратиш кўзда тутилган.
Бундан аввалроқ маданият ва санъат муассасаларининг айрим тоифадаги ходимларининг маоши 80% га оширилган эди.