Қирғизистонда 22 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 37 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг вакили маълум қилди.
Янги қайд қилинган 37 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
- Бишкек шаҳри – 6 + 3 (Санкт-Петербург ш. қайтганлар);
- Чуй қилояти — 1;
- Норин вилояти — 21;
- Ўш вилояти — 6.
Шунингдек бир кеча кундуз давомида 20 нафар бемор шифохонадан соғайиб чиқди:
- Бишкек шаҳри – 9;
- Норин вилояти — 7.
- Жалолобод вилояти – 2;
- Боткен вилояти – 1.
- Иссиқкўл -1
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1350 нафарни ташкил қилмоқда, 949 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.