Халқаро ташкилотлар ва Ғарб элчихоналари Болот Темировни депортация қилиш қарорини қоралади

Бир қатор халқаро ташкилотлар ва Ғарб элчихоналари терговчи журналист Болот Темировнинг Қирғизистондан Россияга депортациясига изоҳ берди. АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси журналистнинг депортациясини “демократик тамойилларга зид” дея баҳолади. Дипломатик миссия журналистлар ўз касбий вазифаларини бажариш чоғида қасос олишдан қўрқмасликлари кераклигини таъкидлади. “Бишкек шаҳар судининг журналист Болот Темировни депортация қилиш ҳақидаги қарори демократик тамойилларга зиддир. Журналистларга жазодан қўрқмасдан ишлашга рухсат бериш керак. Сўз…

Батафсил...

Бишкек милицияси SuperTV журналистини калтаклаганликда гумонланаётган шахсни қўлга олди

Милиция ходимлари SuperTV мухбирини калтаклаганликда гумон қилинган Бактурсун Жўробековни қўлга олди. Бу ҳақда Озодликка Бишкекнинг Ленин тумани ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, қўлга олинган шахс 2000 йилда туғилган фуқаро A.K. бўлиб, у Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, кейинроқ Бишкекнинг Ленинг туман суди гумонланувчини бир ой муддатга Бишкек шаҳридаги СИЗО-1да…

Батафсил...

Журналист Болот Темиров депортация қилинишига изоҳ берди

Терговчи журналист Болот Темиров Бишкекдаги маҳкама залидан мажбуран чиқариб юборилганидан кейин содир бўлган воқеаларни тасвирлаб берди. У «Манас» аэропортига “6-7 нафар ходимдан иборат рецидивист-жиноятчи сифатида” олиб кетилганини қайд этди. “Булар Бишкек ГУВД 10-бўлими ходимлари. Ёнимда ҳеч қандай ҳужжат бўлмагани учун Россия элчихонаси билан келишиб, ўша ерда кутишди. Улар ватанга қайтариш гувоҳномасини олишга ҳаракат қилишди. Лекин бу иш бермади, негалигини билмайман,…

Батафсил...

Журналист Болот Темиров Қирғизистондан бадарға қилинди

Бишкек шаҳар суди 23 ноябрь куни қуйи инстанция суди ҳукми бўйича апелляция шикоятини кўриб чиқиш асносида журналист Болот Темировни Қирғизистондан бадарға қилиш ҳақида қарор чиқарди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, суд қарори ортидан Темиров ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамроҳлигида учоқда Қирғизистондан олиб чиқиб кетилган. Озодлик мухбирининг Бишкекдаги “Манас” аэропортидан хабар қилишича, кўринишидан ҳуқуқ-тартиботчиларга ўхшаш бир қанча эркак Темировни куч билан учоқ парвоз…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти «Озодлик» радиосининг аккредитациясини тўхтатди

Қирғизистон парламенти “Озодлик/Озод Европа” радиосининг қирғиз хизмати “Азаттик Медиа” журналистларининг аккредитациясини тўхтатди. Бу ҳақда 16 ноябрь куни парламентнинг ўзида маълум қилинди. Уларнинг қайд этишича, бу қарор Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Азаттик Медиа сайтларини икки ой муддатга блокировка қилиш ҳақидаги фармони асосида қабул қилинган. Вазирлик 26 октябрь куни «Азаттик»ни блоклашга қарор қилди. Бундан олдинроқ «Азаттик» телеканали теле ва…

Батафсил...

Қирғизистон Маданият вазирлиги ёлғон ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни тўлдиришни таклиф қилмоқда

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги “Нотўғри (ёлғон) ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг веб-сайтида эълон қилинди. Ҳужжатни асослаш далолатномасида қонуннинг амалдаги таҳририда “камчиликлари борлиги, юқоридаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни амалда қўллашда тўсиқлар борлиги” қайд этилган. Ўзгартиришлар ташаббускорларининг фикрича, аризачи оммавий ахборот воситалари/ташкилот ёки жисмоний шахсдан келган туҳматнинг тегишли далилларини тақдим этиши керак. Шу…

Батафсил...

НТРК ва НТС Азаттик теле ва радио дастурларини кўрсатишни тўхтатди

“Биринчи радио” МТРК ва НТС телеканали «Азаттик» теле ва радио дастурларини кўрсатишни тўхтатди. “Биринчи радио” 23 октябрдан бошлаб техник сабабларга кўра эфирни тўхтатди. «Азаттик»ка йўлланган расмий хатда бунга сунъий йўлдошдан (УМҲ 160 Р) сигнал олаётган ускунанинг ишдан чиқиши сабаб бўлгани айтилади. 13 ноябрь куни НТС ва «Санжыра» Азаттик телерадио дастурларини кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда канал раҳбарияти оғзаки, сабабларини изоҳламаган ҳолда…

Батафсил...

Қирғизистон Адлия вазирлиги ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасига салбий хулоса тайёрлади

Адлия вазирлиги президент маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан салбий хулоса тайёрлади. Маълумот департамент томонидан тасдиқланган, бироқ батафсил маълумот бермаган, экспертлар салбий хулоса сабабларини кейинроқ изоҳлашини таъкидлаган. Сентябрь ойи охирида Президент Администрациясининг Ахборот сиёсати хизмати “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. “Оммавий ахборот воситалари сиёсати институти” жамоат фонди “қонун лойиҳасидан кўзланган мақсадлардан…

Батафсил...

Қирғизистон Республикасида полиция оқин Болот Назаровни талончиликда гумон қилиб, қўлга олди

Оқин Болот Назаров полиция томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Чуй вилояти марказий ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Озодликка хабар берди. Унинг сўзларига кўра, 7 ноябрь куни полицияга Беловодское қишлоғида яшовчи фуқаро мурожаат қилган ва улар Чўн-Ариқ қишлоғида Назаров 2008 йилда туғилган вояга етмаган болакайдан айғирини суратга олишни сўраганини айтган. Орадан маълум вақт ўтгач, Назаров унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, отда…

Батафсил...

Қирғизистонда мухолифат ҳаракати жамоатчиликни журналист Болот Темировни ҳимоя қилишга чақирди

Қирғизистон Бирлашган Демократик Ҳаракати жамоатчиликка мурожаат билан чиқди, унда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан журналист Болот Темиров ва Temirov LIVE YouTube канали ходимларига нисбатан «мисли кўрилмаган босим» борлиги айтилган. Мухолифатчилар «давлатнинг бутун жазо кучи Болот Темировга етди» деган фикрни билдирган ва жамоатчиликни журналист Болотини ҳимоя қилишга чақирган. «Унинг тимсолида биз асосий ютуғимиз – сўз ва фикр эркинлигини ҳимоя қиламиз, ахборотга бўлган асосий…

Батафсил...

Қирғизистон йиллик Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 7 поғонага кўтарилди

Бу йил Қирғизистон 7 поғонага кўтарилиб, 72-ўринни эгаллаган бўлса, ўтган йили 79-ўринни эгаллаган эди. Шу билан бирга, мамлакат ҳамон матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият оғирлигича қолаётган давлатлар рўйхатига киритилган. Ушбу рейтингга кўра, Қирғизистон «нисбий сўз ва матбуот эркинлигига эга» ва анъанавий оммавий ахборот воситалари устидан давлат назоратига эга бўлишига қарамай, матбуотда «маълум даражада плюрализм» ҳамон мавжуд. «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти…

Батафсил...

Қирғизистон Президенти Администрацияси: Биз оммавий ахборот воситаларини дўст ва душманга ажратмаймиз

Президент маъмуриятининг Ахборот сиёсати хизмати раҳбари Олтинбек Жумаевнинг айтишича, амалдаги ҳукумат «ОАВни дўст ва душманга ажратмайди». Бу ҳақда у журналист Майраш Базлакунованинг YouTube каналида чоп этилган интервьюсида айтиб ўтди. Жумаев президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати барча журналистлар билан ишлашга тайёр эканини таъкидлаб, аввалги президентлар даврида ахборот хизмати раҳбарлари кўпинча журналистларни «дўстлар ва душманлар»га бўлишганини қўшимча қилди. Жорий йил бошидан Қирғизистонда…

Батафсил...

Болот Темиров аввал ҳужжатлари текширилганини маълум қилди

“Temirov LIVE” YouTube канали муаллифи Болот Темиров «Биринчи шахсларга жавоб» номли видеомурожаатини эълон қилди. Темиров ўз баёнотида 2006 йилда журналистлик фаолиятини қандай бошлагани, шундан сўнг давлат хизматига таклиф қилингани ҳақида гапириб берди. «Мени Оқ уйда президент котибияти ахборот хизмати мутахассиси сифатида ишлашга чақиришди. Ҳужжатларни топширдим, тегишли органлар синчиклаб текшириб кўрди», — дейди журналист. 18 апрель куни “Temirov LIVE” YouTube Миллий…

Батафсил...

Юристлар: Болот Темиров айбдор эмас, уни жазога тортиш муддати эса ўтиб кетган

Куч тизимлари раҳбарларининг кирдикорларини фош қилиб келаётган журналистга босим кучайди. Кеча, 21 апрель куни Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов хизмати журналист, Temirov LIVE YouTube канали муаллифи Болот Темировга нисбатан қўзғатилган янги жиноий ишлар бўйича маълумотларни ёйинлади. Унга кўра, Болот Темиров 1996 йили Россия фуқаролигини олиб, 2008 йили қирғиз паспортини ноқонуний олиш учун паспорт берувчи идорага “қалбаки ҳарбий хизматга…

Батафсил...

Мухолифат журналист Болот Темировни таъқиб қилиш тўхтатилишни талаб қилди

20 апрель куни Қирғизистон Бирлашган Демократик Ҳаракати терговчи журналист, Temirov LIVE YouTube канали муаллифи Болот Темировга нисбатан жиноий иш қўзғатилиши юзасидан баёнот қилди. Мурожаатда айтилишича, мамлакатда «юқори мансабдор шахсларнинг жиноий режалари, ҳийла-найранглари ва фирибгарликларини фош этаётган журналистларни жазолашга уринишлар» давом этмоқда. «Темировнинг навбатдаги журналистик тергови таъқибларнинг кучайишига олиб келди, журналистга нисбатан яна бир неча жиноий иш қўзғатилди. Бу ўз касбий бурчини…

Батафсил...

Милиция: Болот Темиров сохта ҳужжатлар ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда гумонланмоқда

Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов хизмати журналист, Temirov LIVE YouTube канали муаллифи Болот Темировга нисбатан қўзғатилган янги жиноят ишлари бўйича маълумотларни тақдим этди. Милиция маълумотларига кўра, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 283-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш») бўйича 2022 йил январидан бери давом этаётган иш юзасидан янги ҳолатлар аниқланган. Ушбу…

Батафсил...

Тожикистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида митинг бўлиб ўтди

Ўнлаб фуқаролик жамияти фаоллари 14 апрель куни Тожикистоннинг Бишкекдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказди. Намойишга чиққанлар Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни чегарадаги вазиятни кескинлаштирганликда айблаб, уни «Раҳмон сотқин» деб атади. Фаолларнинг қўлларида чегарадаги тўқнашувларда ҳалок бўлган қирғиз болаларининг суратлари ва мамлакат байроғи бўлган. Полиция баъзи шиорларни «тажовузкор» деб атаган ва намойишчиларни бундай хабарлар учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган. Аввалроқ, 13 апрель куни…

Батафсил...

Қирғизистонда ўзбек тилидаги матбуотнинг истиқболи қандай?

Бугун мамлакатдаги ўзбекзабон аҳолининг она тилида маълумот олиш имконияти жуда чекланган. Аҳолиси олти ярим миллиондан кўпроқ Қирғизистонда қарийб бир миллион ўзбек яшайди. Сони жиҳатидан республикада иккинчи ўринни эгаллаган ўзбеклар учун бугунги кунда атиги учта давлат газетаси ишлайди ва бир телеканал дастурлари қисман ўзбек тилида олиб борилади. Улар “Ўш садоси”, “Янги тонг” ҳамда “Дўстлик” газеталари шунингдек “Интимоқ” (Бирлик) телерадиокомпаниясидир. Энг кекса…

Батафсил...

Жамиятнинг Қирғизистон ҳукуматига бўлган ишончи пасайиб кетди

2020-йилнинг иккинчи ярмида аҳолининг Қирғизистон ҳукуматига бўлган ишонч индекси ўтган йилга нисбатан пасайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.   Сўровнома декабрь ойида ўтказилган бўлиб, унда 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган 3600 Қирғизистон фуқаролари иштирок этган. Натижада аҳолининг ижро ҳокимияти, Бишкек ва Ўш шаҳар мэриялари, ҳукуматнинг минтақадаги вакиллари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига ишонч кўрсаткичи 25 баллни…

Батафсил...

Депутат ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди

Бугун, 21-январь куни Олий Кенгаш мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда депутат Самат Исманов Қирғизистонда ўзини худо деб эълон қилган одамни даволаш кераклигини айтди.   “Президент сайлови бўлиб ўтди. Номзодларни кўрдик. Агар насронийлик ва ислом динига назар ташласангиз, битта худо бор, бошқа худо ҳақида ёзув йўқ дейишади. Ҳеч бир пайғамбар 2-3 та худо бўлади деб айтмаган. Аммо бизнинг бир фуқаро барча одамларга…

Батафсил...
1 3 4 5 6 7