Cуд муқаддам судланган журналист Зулпуқар Сапановни оқлади

Бишкекнинг Первомайский туман суди мустақил журналист Зулпукар Сапановни жиноят таркиби йўқлиги учун оқлади.

Унинг адвокати Акмат Алагушевнинг айтишича, бундай қарор май ойида қабул қилинган. Адвокатга кўра, ўтган йили Қирғизистон Республикаси Олий суди туман ва шаҳар судлари томонидан Зулпуқар Сапановга нисбатан чиқарилган ҳукмларни бекор қилиб, ишни назоратга жўнатган.

2017 йилда Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Зулпукар Сапановни 299-модданинг 1-қисмида (“Миллий (миллатлараро), ирқий, диний таҳқирлаш”)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топиб, уни қаттиқ тартибли колонияда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Журналист бундан бир йил аввал “Кыдыр санжырасы” китобини чоп этган, унинг айрим қисмлари турли диний ташкилотлар вакиллари томонидан “диний адоват”ни қўзғатиш мақсадида ёзилган деб, кўрилган эди. Тергов МХДҚ томонидан олиб борилган. Китобнинг ҳар бир тиражи савдодан бутунлай олиб ташланди.

Кейинроқ Бишкек шаҳар суди ҳукмни ўзгартириб, Зулпуқар Сапановга тўрт йил шартли жазо тайинлади, шундан иккитаси шартли эди. У суд залида озод қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ