Президент Садир Жапаров спортчилар Нурдин Рустамбек ўғли ва Амантур Исмаиловга уйларнинг калитларини топширди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги маълум қилди. Нурдин Рустамбек ўғли — боксчи ва ёшлар орасида икки марта Осиё чемпиони, Амантур Исмаилов грек-рим стилидаги спортчи ва Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби. Жалолобод шаҳридаги «Курманбек» стадионида Шаҳар кунига бағишланган тадбир давомида Жапаров спортчиларнинг меҳнатини баҳолаб, қўллаш — мусобақаларда ғолиб…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
Қамчибек Ташиев давлат байроғини ўзгартириш ташаббусини қўллади
МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш депутатларининг давлат байроғини ўзгартириш бўйича ташаббусини қўллашини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига ҳозирги байроқни ва кунгабоқарнинг суратини, ёнига президент таклиф қилган янги байроқнинг суратини ва қуёшнинг суратини қўйиб ёзди. «Икки кундан бери байроғимизни ўзгартирсак бўладими ёки бўлмайдими деб муҳокама қиляпсизлар, менинг фикримча, ўзгартиришимиз керак! Байроғимизга қараб росланамиз, ҳурмат қиламиз, давлатимизни байроқ орқали…
Батафсил...Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этди, дея хабар қилди Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати. 25−26 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишларда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат…
Батафсил...ШҲТ ва МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Бишкекка йиғилди
26 октябрь куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун Бишкекка Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Мохбер, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Беларус Бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон Бош вазири Алихон Смоилов келди. 24 октябрь куни…
Батафсил...Парламент “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни биринчи ўқишда қабул қилди
Фаоллар қонун лойиҳасининг “90 фоиздан ортиғи” Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунидан кўчирилганлигини айтмоқда. Қирғиз сиёсатчилари хориждан маблағ олувчи нодавлат ташкилотлари фаолиятини чеклаш учун йиллар давомида баҳсли қонунчилик ташаббусларини илгари суриб келмоқда. Жўқорғи Кенеш депутатлари 25 октябрь куни биринчи ўқишда қабул қилган “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга ва Қирғизистон Жиноят кодексига таклиф этилаётган ўзгартишлар мана шулардан бири. Қирғиз жамоатчилиги қонунчиликка “хорижий вакил”…
Батафсил...Ўзбекистон Қирғизистонга иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини топширди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Қирғизистон ҳарбий-ҳаво кучларининг МИ-8МТВ вертолётини таъмирлаб, қайтариб топширди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Қирғизистон ҳарбий самолётлари парки иккита жанговар вертолёт билан тўлдирилди. У 2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга бепул ёрдам сифатида МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини берганини таъкидлади. «Шундан сўнг Қирғизистон ҳарбий самолётлари паркидаги худди шундай вертолётлардан бири капитал таъмирлаш учун…
Батафсил...Қирғиз парламенти заҳирадаги олтинни ҳукуматга бермоқчи
Қирғизистон захирасида 51 тоннадан ортиқ олтин мавжуд, уни Марказий банк тасарруф этади. Вазирлар Маҳкамаси бу олтиндан фойдалана олмайди. Миллий банкнинг олтинлари Вазирлар Маҳкамасига берилиши ва иқтисодиётни ривожлантириш учун ишлатилиши керак. Шундай ташаббус билан 23 октябрь куни Жўқорғи Кенешнинг депутати Балбак Тулобоев чиққан. Тулобоевнинг фикрича, Қирғизистонда қисқа вақтда даромад келтирадиган лойиҳа ва объектларга маблағ ажратилмаяпти. “Миллий банкда 52 тонна олтин шунчаки…
Батафсил...Мейкинбек Абдалиев: «Мол ўғирлаш аёл ўғирлашдан кўра оғир жиноят» деб ҳисоблайди
19 октябрдаги парламент йиғинида депутат Мейкинбек Абдалиев Қирғизистонда қизни оила қуриш учун ўғирлаш — «қадимги урф» деб билдирди. Бу сўзини у мол ўғирлаш учун жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳасининг муҳокамаси вақтида айтди. Муҳокама вақтида депутат Дастан Бекешев мол ўғирлигига жиддий жазо белгилаш таклиф қилинаётганини айтди. У оила қуриш мақсадида одам ўғирлаганлар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинса, мол ўғирлаганлар 8 йилгача…
Батафсил...Садир Жапаров: Келаси 10-20 йилда Қирғизистон таниб бўлмас даражада ўзгаради
Келаси 10-20 йилда Қирғизистон таниб бўлмас даражада ўзгаради. Бу ҳақда 19 октябрда президент Садир Жапаров «Кумтор» олтин конини ишлатишнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда билдирди. Ўз сўзида президент 2022 йили «Кумтор»да 17,3 тонна олтин ишлаб чиқарилиб, КГК солиқ ва мажбурий тўлов қатори 32,2 млрд сом тўкканини таъкидлаб, конни ишлатишдан соф даромад 371 миллион долларни ташкил қилганини айтди. «Насиб қилса, “Кумтор”нинг…
Батафсил...Қирғиз-тожик чегарасининг яна 14 чақирими бўйича келишувга эришилди
Қирғизистон ва Тожикистоннинг топография ишчи гуруҳлари қирғиз-тожик давлат чегарасининг яна 13,98 чақирими бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди. Бу келишув 2023 йилнинг 12 октябридан 18 октябригача қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегацияларининг топография ишчи гуруҳини Тожикистон республикасининг Бўстон шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида эришилгани айтилган. «Томонлар Қирғиз республикаси ҳудудида…
Батафсил...Динара Кутманованинг «коррупция»да гумонланган ўғли Қирғизистонга олиб келинди
17 октябрда МХДҚ «йирик коррупция тармоғини» уюштиришда гумонланаётган собиқ экология вазири Динара Кутманованинг Туркияда қўлга олинган ўғли Кемелбек Кутманов давлатга қайтарилганини маълум қилди. «Кутмановга “Коррупция” моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, қидирув эълон қилинган. У жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида май ойида Қозоғистон орқали Россияга чиқиб кетган. Кейин Туркияда яшириниб юрганда қўлга олиниб, Истанбулдаги махсус миграция лагерига жойлаштирилган», — дейишди махсус хизматдан.…
Батафсил...Қирғиз-тожик чегараси бўйича навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. Ўтган йили икки давлат ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди. Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтгани эди. Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган. Бўстон шаҳрида 16 октябрь куни бўлиб ўтган…
Батафсил...Россия Қирғизистонни газлаштиришда “ҳар томонлама кўмаклашмоқчи”
РФ президенти Владимир Путин Россиянинг «Газпром» компанияси Қирғизистоннинг газ таъминоти тизимига 18 миллиард рубль сармоя киритганини, бунинг натижасида мамлакатда газ таъминоти даражаси 30 фоизгача ошганини маълум қилди. Бу ҳақда у 12 октябрь куни Бишкекда Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан қўшма ҳужжатларни имзолаганидан сўнг ОАВ вакиллари билан суҳбатда маълум қилди. «Қирғизистон ҳукумати газ билан таъминланганлик даражасини 60 фоизгача чиқармоқчи. Биз бунга…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари чегара масаласини муҳокама қилди
Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтаётган МДҲ саммити ҳошиясида музокара ўтказди. Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон қирғиз-тожик икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, чегарани делимитация ва демаркация қилиш масаласини муҳокама қилган. Қайд этилишича, давлат раҳбарлари “икки давлат ва халқлар ўртасида яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш учун мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш…
Батафсил...Бишкекда МДҲ саммити бўлиб ўтди
Саммитда ташкилотга аъзо давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бишкекда 13 октябрь куни МДҲ президентлари саммити ўтмоқда. Мазкур йиғинда Озарбайжон, Беларус, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этмоқда. Давлатлар раҳбарларининг «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтаётган учрашуви жонли эфирда узатилмоқда. Саммит арафасида Арманистон бош вазири Никол Пашинян мазкур саммитда иштирок этмаслигини билдирган ва…
Батафсил...Парламент Россия билан ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини маъқуллади
Жўқорғу Кенеш депутатлари 11 октябрь куни Қирғизистон ва Россия учун ягона ҳаво ҳужумидан мудофаа минтақавий тизимини яратиш келишувини ратификация қилди. Келишув шартларига кўра, Россияга Кантдаги ҳаво базаси яқинида ушбу тизимни жойлаштириш учун 5 гектар ер ажратилади. Депутатлар ҳужжатга биратўла учта ўқишда овоз берди. Бундан олдин Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов агар лойиҳа амалга оширилса, “Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўзгаради”, деб…
Батафсил...Владимир Путин расмий ташриф билан Қирғизистонга келди
У Бишкекдаги МДҲ саммитида қатнашиш учун келган. 12 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Бишкек аэропортида Путинни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров кутиб олди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Владимир Путиннинг кун тартибида икки томонлама музокараларни ўтказиш ҳамда Кант шаҳрида КХШТ авиация базаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиши режалаштирилган. Шунингдек, 13 октябрь…
Батафсил...Хитой фуқаролари — Гонконг ва Макаонинг резидентлари энди Қирғизистонга визасиз кира олади
Вазирлар Маҳкамаси Хитой фуқароларига — Гонконг ва Макаонинг резидентлари учун визасиз режим киритиш бўйича қарорни қабул қилди. Бу ҳақда «Бир алкак, бир жол» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган «Қирғизистон — Хитой» дўстлик жамиятининг йиғилишида, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов эълон қилди. Бу қарор «дўстлик ришталари доирасида ва давлатлар ўртасидаги халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш мақсадида» қабул қилингани таъкидланади. «Бунга қўшимча, АҚШ, Буюк…
Батафсил...Пашинян Бишкекдаги МДҲ саммитида қатнашмайди
Бунга сабаб Тоғли Қорабоғ Боку назоратига ўтиши ортидан Россия ва Арманистон муносабатлари ёмонлашгани бўлиши мумкин. Пашинян 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида «баъзи бир сабабларга кўра» қатнаша олмаслигини айтган. Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар беришича, 10 октябрда Садир Жапаров билан телефон мулоқотда Пашинян саммитда иштирок эта олмаслигидан афсусда эканини билдирган. Икки давлат раҳбарлари саммитга доир масалаларни ҳамда икки…
Батафсил...Парламент спикери Қурманбек Бакиев билан Минскда учрашганини рад этди. Депутат учрашган
Қурманбек Бакиев ва унинг тўнғич ўғли Марат Бакиев Қирғизистонда сиртдан 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Қирғизистон парламенти Жўқорғу Кенеш спикери Нурланбек Шакиевнинг Беларусда собиқ президент Қурманбек Бакиев билан учрашуви ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деди спикернинг матбуот котиби Алтинбек Деркембаев Озодлик радиоси билан суҳбатда. “Раҳбарларнинг расмий ташриф дастури олдиндан тузилади, унда икки давлат давлат протокол хизматлари ҳамкорликда ишлайди, барча…
Батафсил...