Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 25−26 октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишларида иштирок этди, дея хабар қилди Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

25−26 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишларда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси ҳам иштирок этди.

Бишкекдаги тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Қирғизистон томони Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Бишкекка етиб келганини маълум қилди. Уни «Манас» аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобоев кутиб олди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ