Садир Жапаров: Келаси 10-20 йилда Қирғизистон таниб бўлмас даражада ўзгаради

Келаси 10-20 йилда Қирғизистон таниб бўлмас даражада ўзгаради. Бу ҳақда 19 октябрда президент Садир Жапаров «Кумтор» олтин конини ишлатишнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда билдирди.

Ўз сўзида президент 2022 йили «Кумтор»да  17,3 тонна олтин ишлаб чиқарилиб, КГК солиқ ва мажбурий тўлов қатори 32,2 млрд сом тўкканини таъкидлаб, конни ишлатишдан соф даромад 371 миллион долларни ташкил қилганини айтди.


«Насиб қилса, “Кумтор”нинг келажаги олдинда! Сабаби, бизнинг фалсафа оддий: Худонинг буйруғи, халқнинг эрки билан ҳукуматда тургандан кейин халқ учун жон бериб хизмат қилиш! Компаниянинг 40, 50 йиллик юбилейларида Қирғизистон таниб бўлмас даражада ўзгаради деган ишонч катта. Сабаби биз “Кумтор” каби халқ бойлигини халққа ишлатяпмиз», — деди Жапаров.


Президент бунга мисол қатори «криминалга жиддий зарба бериб, яширин бўлган барча пуллар очиқланаётганини» айтди. Унинг айтишича, шундай ҳаракат натижасида маош, ёрдам пуллари кўпайган.

Шунингдек, Жапаров ўлкада давлат, болалар боғчалари ва йўллар қурилиб, янги ҳарбий техникалар сотиб олинганини эслатди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ