ШҲТ ва МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Бишкекка йиғилди

26 октябрь куни Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун Бишкекка Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Мохбер, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Беларус Бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон Бош вазири Алихон Смоилов келди.

24 октябрь куни Хитой Бош вазири Ли Цян расмий ташриф билан Бишкекка келган эди. У шунингдек ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари йиғилишида иштирок этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ