Садир Жапаров икки спортчига уй совға қилди

Президент Садир Жапаров спортчилар Нурдин Рустамбек ўғли ва Амантур Исмаиловга уйларнинг калитларини топширди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги маълум қилди. 

Нурдин Рустамбек ўғли — боксчи ва ёшлар орасида икки марта Осиё чемпиони, Амантур Исмаилов грек-рим стилидаги спортчи ва Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби.

Жалолобод шаҳридаги «Курманбек» стадионида Шаҳар кунига бағишланган тадбир давомида Жапаров спортчиларнинг меҳнатини баҳолаб, қўллаш — мусобақаларда ғолиб бўлиш, ёшларни спортга тарғиб қилиш мақсадида қилинаётганини таъкидлаган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ