Қирғизистонлик ҳарбийлар Ўзбекистонда машғулотларга қатнашмоқда

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон полигонида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирокида кенг кўламли қўшма машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Минтақавий ўқув машғулотлари “Бирлик-2025” деб номланади. Унинг асосий мақсадлари жаҳонда геосиёсий кескинликнинг кучайиши, янги таҳдидларнинг пайдо бўлиши шароитида мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлашдан иборат.

Машғулотлар доирасида артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли техника ва бошқа қуроллардан фойдаланилади, ўқув-жанговар вазифалари бажарилади.

Бундан ташқари, Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон мудофаа вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ