Энергетика вазирлиги фуқароларни электр энергиясидан тежамкор фойдаланишга чақирди

Вазирлик ҳар бир фуқаро электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиши кераклигини айтди.

Маълумотларга кўра, аҳоли сонининг кўпайиши, янги уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларининг барпо этилиши, йўлларнинг ёритилиши ва технологияларнинг ривожланиши электр энергиясига бўлган талабни оширган.

Шу билан бирга, бутун дунёда сув ресурсларининг камайиши ГЭСлар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Вазирлик таъкидлаганидек, энергия ресурслари чекланган, шунинг учун тежалган ҳар бир киловатт мамлакат энергетика хавфсизлиги ва оилавий бюджетга қўшилаётган ҳиссадир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ