Қорасув туманида Хитойдан олиб келинган “Хунтай-6636”, “Хунтай-73” ва “Хунтай-Т115” навларини томчилатиб суғориш технологияси асосида етиштириш бўйича дала куни бўлиб ўтди.Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев, маҳаллий ҳокимликлар, Хитой компанияси мутахассислари, фермерлар иштирок этди.
Жўш қишлоғидаги тажриба станцияси даласида махсус комбайн ёрдамида пахта териш кўргазмаси бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар гектардан 6,5 – 7 тонна ҳосил олиш кутилмоқда.
Айни пайтда Аравон ва Қорасув туманларида 200 гектар майдонда бу янги навлар синовдан ўтказилмоқда.