Хитойдан олиб келинган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.
Республиканинг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўсимликларни кимёлаштириш, муҳофаза қилиш ва карантини бошқармаси томонидан карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария назорати пунктларида кучайтирилган фитосанитария назорати ўтказилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар доирасида жорий йилнинг 13 октябр куни давлат чегарасининг Қирғизистон-Хитой қисмидаги “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктида бошқарма мутахассислари томонидан ўтказилган текшириш ишлари давомида Хитойдан олиб келинган 25 тонна картошкани Қирғизистон ҳудудига олиб киришда карантин фитосанитария талаблари бузилганлиги аниқланган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқининг божхона чегарасида карантин фитосанитар назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ўрамида белги йўқлиги сабабли юк жўнатувчи давлатга қайтарилди.