Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотларга кўра, Rest Point оромгоҳида саёҳатчиларнинг дам олиши ва маълумот олиши учун барча шароит яратилган. Сайёҳлар интерактив дисплей орқали Ўш шаҳридаги туристик диққатга сазовор жойлар билан танишишлари мумкин. Хоҳлаганлар бу ерда кофе ёки чой ичиб, дам олишлари мумкин. У билан бирга телефонлар ва электромобилларни қувватлантириш имконияти ҳам мавжуд. Бундан ташқари, ногиронларнинг ижтимоий эҳтиёжлари учун…
Батафсил...Oy: Noyabr 2024
«Она капитали» 1 январдан кучга киради
Мамлакатнинг баланд тоғли ва чекка ҳудудларидаги оилалар учун “Она капитали” 1 январдан кучга киради. Бу ҳақда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев маълум қилди. Аввалроқ Ташиев ҳар тўртинчи болага 100 минг сом, бешинчи фарзандга 600 минг сом, еттинчи фарзандга 1 миллион сом, саккизинчи ва тўққизинчи фарзандга 1,5 миллион сом, ўнинчи болага 2 миллион сом миқдорида ёрдам кўрсатиш режалаштирилаётганини маълум қилганди. 11 ноябрь…
Батафсил...Ўшда университет ходими қўлга олинди
Олий ўқув юртининг ходими ноқонуний пул олишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати. Жиноят қидирув бош бошқармаси раҳбариятига Ўш вилоятининг Новқат туманида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. «2014-йилда абитуриентнинг онаси Новқат туманида яшовчиси Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирининг кафедра бошлиғига қизини олий ўқув юртига ўтказгани учун 75 минг рубл бергани кўрсатилган. Аниқлик киритилишича, 2019-йилда ўша ўқитувчи…
Батафсил...Камчибек Ташиев Ўш шаҳрига олиб бориладиган муқобил йўл қурилиши билан танишди
3,5 километр узунликдаги йўл қурилиш ишлари сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилиб, тегишли раҳбарлардан тезкорлик билан ҳаракат қилиб, ишни тезлаштиришни талаб қилди. Йўл қурилиши доирасида бузилиши керак бўлган уй-жойлар эгаларига товон пули тўлаш, тушунтириш ишларини фаол олиб бориш бўйича топшириқлар берди. Жорий йилнинг декабрь ойида йўл қурилиш ишлари якунланмаса, тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди. “Бугун 12-ноябр, сиз ҳали ҳам юрибсиз. Бу…
Батафсил...Парламентда интернетдаги туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималарни камайтириш таклиф қилинмоқда
Парламент депутати Дастан Бекешев ўзининг Telegram-каналида ОАВ ва интернетда туҳмат ва ҳақоратлар учун жарималар ҳақидаги қонун лойиҳаси кун тартибидан олиб ташланганини ва Жўғорқу Кенгаш ҳуқуқ-тартибот қўмитасининг кейинги мажлисига қолдирилганини маълум қилди. Депутатнинг таъкидлашича, парламент аъзолари жисмоний шахслар учун жарималарни 100 минг сомдан 20 минг сомга, юридик шахслар учун эса 200 минг сомдан 60 минг сомга камайтиришни таклиф қилган. Бекешев эса…
Батафсил...Сайловдан кейин Путин ва Трамп ўртасида телефон мулоқоти бўлмаган
Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, «Вашингтон Пост» газетаси Путин ва Трамп 7 ноябр куни телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилгани ҳақидаги маълумот «соф фантастика». 11 ноябр куни у журналистларнинг саволларига жавоб бериб, “Трамп ва Путин ўртасида ҳеч қандай суҳбат бўлмаган. Бу маълумотлар уйдирма ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, -деди у. Келажакда Трамп ва Путин ўртасидаги музокаралар режаси борми? –…
Батафсил...Блогер Али Эргешовнинг жазосини жаримадан қамоққа алмаштирилиши мумкин
Бу ҳақда блогер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Илова қилинган суд хабарига кўра, унинг иши бўйича суд мажлиси 12 ноябрга белгиланган. «Али Эргешовнинг жарима жазосини бажаришдан бош тортгани сабабли уни озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштириш бўйича суд мажлиси 2024 йилнинг 12 ноябрида соат 17:00 да ўтказилади», дейилади хабарномада. Али Эргешовнинг YouTube-каналида 144 минг обуначиси бор. Уни 2024 йили «Безорилик»…
Батафсил...Олий суд Жўмарт Карабаевнинг даъвосини қаноатлантирмади
Қирғизистон Олий суди Жўмарт Карабаевнинг Миллий фанлар академиясидан бўшатилиш қонунийлигини шубҳа остига олувчи даъвосини кўриб чиқди ва Бишкек шаҳар судининг унинг талабларини рад этган қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда «Қилим Шами» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Facebook’да хабар берди. Карабаев ўзининг ишдан бўшатилиши қонунийлигига қарши даъво киритган эди. 5 февралда Ленин туман суди унинг талабларини рад этди, 17 апрел куни эса…
Батафсил...Маданият вазирлиги Next TV телеканалини текшира бошлади
Қирғизистон Маданият вазирлиги бир фуқародан тушган шикоят асосида Next TV телеканалида режадан ташқари текширув ўтказди. Бу ҳақда телеканалнинг бош продюсери Дмитрий Ложников «Клооп»га тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, идорага Санжар Адилбек уулу номли шахсдан шикоят келиб тушган. Мактуб муаллифи телеканал «салбий ва баъзан нотўғри маълумот» тарқатиб, «нозоратга қарши кайфият» уйғотиши мумкинлигини даъво қилмоқда. «Бу айбловлар ўзининг риторикаси билан троллар фабрикасидан чиққан…
Батафсил...Россияда миграция талаблари кучайтирилмоқда
Россиянинг бир қатор қонунларида миграция талаблари кучайтирилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори ўринбосари Бакит Кадиров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “Крокус Сити Холл”даги воқеадан сўнг Россия чет элдан келаётган муҳожирларнинг террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида бир қатор миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритмоқда. «8 август куни мигрантларни мамлакатдан чиқариш тартибининг янги ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Бу…
Батафсил...Ўзганда “Какилик-Учар қабристони” ёдгорлик мажмуаси очилди
Ўш вилоятининг Ўзган туманида “Какилик-Учар қабристони” ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ёдгорлик Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ташаббуси билан ХХ -асрнинг 1920-1953 йилларида оммавий равишда ўлдирилган аждодларимиз хотирасига бағишлаб, зиёрат қилиш, Қуръон ўқиш мақсадида қурилган. Очилиш маросимига Камчибек Ташиев ва Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев иштирок этишди. Тадбир доирасида…
Батафсил...Ўшда Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда
Ўш шаҳрининг Янги маҳалла қишлоғида Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда. Бу ҳақда ФҲВдан хабар берилди. Маълум бўлишича, бола 9 ноябрда сой қирғоғида ўйнаётган вақтда сувга тушиб кетган. 11 ноябрда уни топиш учун ФҲВдан 13 нафар қутқарувчи, ИИВдан 8 нафан ходим, маҳаллий турғунлардан 50 нафар киши — жами 71 киши жалб қилинди.
Батафсил...Милиция ўқитувчини йиғлатган аёлни жаримага тортди
Милиция Бишкекадаги 57-мактаб ўқитувчисини йиғлатган ўқувчи онасини 1000 сом миқдорида жаримага тортди. Маълумотни «Клооп»га Ленин тумани ИИБ тасдиқлади. Милиция маълумотига кўра, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан аёлга нисбатан педагог ходимга ҳурматсизлик кўрсатиш бўйича баённома тузилган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бишкекдаги 57-мактабда ўқувчи онаси ва тарих ўқитувчиси ўртасидаги можаро видеоси тарқалган эди. Видеода аёл ўқитувчини бутун синф олдида танқид қилган ва…
Батафсил...Садир Жапаров: Агар ҳар бир фирибгарга жавоб қайтариш билан банд бўлсам, қандай қилиб давлатни ботқоқдан чиқараман?
Президент Садир Жапаров давлат агентлиги «Кабар»га берган навбатдаги интервьюсида колониядаги фаол Мелис Аспековнинг «туҳмат» видео-мурожаатларига жавоб қайтармаслигини айтди. Давлат раҳбарига кўра, «ҳурувчилар»нинг баёнотларига жавоб беришга унинг вақти йўқ, чунки у ишлашда давом этиши керак. «Мен аввал ҳам айтган эдим, жавоб ҳам бермайман, эътибор ҳам қаратмайман. Агар ҳар бир «қичқираётган ит»га эътибор қаратсангиз, мақсадга етиб бўлмайди. Мамлакатни ботқоқдан қандай қилиб чиқараман,…
Батафсил...Асқар Акаев: Мутахассислар «лола инқилоби»га 50 миллион долларгача пул сарфланганини қайд этишади
Мутахассислар 2005 йилдаги «лола инқилоби» харажатларини 10 миллион доллардан 50 миллион долларгача баҳолашади, бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев 80 йиллик юбилейи муносабати билан «Российская газета»га берган интервьюсида айтиб ўтди. Акаевнинг сўзларига кўра, бу инқилоб АҚШ учун нисбатан арзон бўлган, бироқ буни Қирғизистон халқига нисбатан айтиб бўлмайди: мамлакат «деярли 15 йиллик беқарорлик ва тартибсизликни, шунингдек, иқтисодий турғунликни бошидан кечирди.…
Батафсил...Wildberries соҳибасининг собиқ эри Владислав Бакальчук Қирғизистон фуқаролигини олган
Бу ҳақда Бакалчукнинг ўзи Телеграм-каналида ёзиб, собиқ рафиқаси Татяна Ким ва президент Садир Жапаров билан тушган суратини эълон қилди. «Қирғизистон фуқаролигини баҳордаёқ олганман – бу қадамим ўша гўзал ва дўстона мамлакатда бизнес қилишимга ёрдам беради. Қирғизистон биз йирик логистика маркази қуришни режалаштираётган давлатлардан бири ва компанияга қайтишим билан бу ишни имкон қадар самарали амалга оширишимга ишонаман», – деб ёзган. Бу…
Батафсил...Россияни четлаб ўтувчи йўлак ва «Туркий дунё». Бишкекдаги ТДТ саммити
Транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, жумладан Россияни четлаб ўтган ҳолда Хитойдан Европага элтувчи йўналишни ривожлантириш Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг устувор вазифаларидан бири деб аталди. Ташкилотнинг 6 ноябрь куни Бишкекда ўтказилган саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТ аъзоларини Марказий Осиё, Каспий денгизи ва Жанубий Кавказ орқали ўтувчи йўлак салоҳиятидан фойдаланишга чақирди. – Туркий дунёнинг иқтисодий тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга “Ўрта йўлак” салоҳиятидан…
Батафсил...Журналистларга босим ўтказиш билан боғлиқ вазият юзасидан ИИВдан тушунтириш талаб қилинди
Халқаро «Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан «ПолитКлиника» ва «Апрель» нашрлари журналистлари ҳақида шахсий маълумотларни тўплашга қаратилган хакерлик ҳужумлари ва уринишлар билан боғлиқ тушунтириш талаб қилди. RSF мазкур ҳаракатларни қоралади. Бундан аввал номаълум шахслар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари сифатида ўзларини таништириб, «ПолитКлиника» нашри ходимлари Ирисбу Қиличбек қизи, Адахан Аманатов ва Бектур Оргубоев ҳақида шахсий маълумотларни…
Батафсил...Россиядаги қирғиз милиция ходимлари жамоат тартибини таъминлаш ишларини бажармайди
Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Қирғизистон ИИВнинг Россия шаҳарларида ваколатхоналар очишига изоҳ бериб, маълум қилди. Идора хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорлик 2017 йил 20 июндаги ҳукуматлараро келишув асосида амалга оширилади. Бу келишувга кўра, миграция соҳасида ваколатли органларнинг ўзаро ваколатхоналар очиши назарда тутилган. «Бу ваколатхоналар ходимларининг сони томонлар келишувига кўра белгиланади ва уларнинг бўлимлари бир неча шаҳарда очилиши мумкин.…
Батафсил...Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади
Тошкентдан 2025 йилнинг ёзидан Қирғизистондаги курорт ҳудуд саналган Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади. “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати маълумотга кўра, Тошкент–Балиқчи йўналишидаги туристик поездлар қатнови Иссиқкўл йўналишида сайёҳлар оқимини ошириши кутилмоқда. Поезд қатнови масаласи Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўл маъмуриятлари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган. МДҲга аъзо давлатлар темирйўл транспорти бўйича кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида учрашган “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва…
Батафсил...