Олий ўқув юртининг ходими ноқонуний пул олишда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Жиноят қидирув бош бошқармаси раҳбариятига Ўш вилоятининг Новқат туманида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган.
«2014-йилда абитуриентнинг онаси Новқат туманида яшовчиси Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирининг кафедра бошлиғига қизини олий ўқув юртига ўтказгани учун 75 минг рубл бергани кўрсатилган. Аниқлик киритилишича, 2019-йилда ўша ўқитувчи айрим зарур ҳужжатларни тўлдириш учун 19 минг сом, 2022-йилда эса олий маълумот тўғрисидаги диплом учун 20 000 сом”,-дейилади маълумотда.
Жабрланувчи томоннинг сўзларига кўра, олий таълим муассасаси ходими “қайта-қайта келишга ҳожат йўқ, ҳаммаси жойида”,- деб ишонтирган.
2024 йилда абитуриентнинг онасидан яна пул сўраган, аммо бу сафар у юқорида тилга олинган университетга келиб, қизини талабалар рўйхатидан текширса, рўйхатдан чиқмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-моддаси 2-қисми “Ходим томонидан қонунга хилоф равишда ҳақ олиш” билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум бўлишича, мазкур фуқаронинг қизи ушбу ўқув масканига топшириб, ўтмаганлиги аниқланган.
10 йил давомида университет ходими уларни (она билан қизини) алдаб келган. Бу ерда университет ходимининг хатти-ҳаракатларида ҳам фирибгарлик белгилари мавжуд.
2024-йил октабр ойи охирида Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларидан бирининг кафедра мудири К. Аввал олинган 115 минг сом миқдоридаги пулни қайтариб бераётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.