Қирғизистонда келаси йил 1 июлдан электрон сигарет чекиш учун 10 минг сом жарима солинади

22 ноябр куни Президент Садир Жапаров Қирғизистонда электрон сигаретларни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, электрон сигаретларга тамакини қиздириш элементлари бўлган қурилмалар ҳам киради. Давлат раҳбари матбуот хизматида таъкидланишича, қонуннинг мақсади — «фуқароларни никотин сақловчи суюқликли электрон сигаретлардан фойдаланишдан ҳимоя қилиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш»дир. Шундай қилиб, Қирғизистон ҳудудида электрон сигаретларни олиб кириш, муомалага киритиш ва улардан фойдаланиш (чекув)…

Батафсил...

«Бутун Қирғизистон»нинг Россияда қўлга олинган тарафдори Қирғизистонга олиб келиниб қамоққа олинди

«Бутун Қирғизистон» партияси тарафдори Турду Акматалиев Россиянинг Красноярск шаҳрида ҳибсга олиниб, Бишкекка олиб келинди, деб хабар беради «Азаттиқ» унинг яқинларига таяниб. Уларнинг маълумотига кўра, эркак март ойида қўлга олинган. 28 октябр куни уни Қирғизистонда сўроқ қилишган. «Сўроқ вақтида терговчилар Акматалиевнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги публикацияси учун ҳибсга олинганлигини маълум қилишган», — деб хабар беради нашр. Биринчи Май туман суди «Клооп»га маълум…

Батафсил...

Экс-спикер Канатбек Исаев ҳибсга олинди

Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Канатбек Исаев 4 декабргача 1-СИЗОга жойлаштирилди. Қарор Октябрь туман суди томонидан қабул қилинди. Исаев 20 ноябр куни қўлга олинган эди. У марҳум жиноятчи Камчи Қўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда айбланмоқда. Исаев эса журналистларга ўз айбини тан олмаслигини ва уни қандай қилиб уюшган жиноий гуруҳ билан боғлашларини тушунмаслигини айтган.

Батафсил...

Тошкентда Халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилди

21 ноябр куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» деб номланган Халқаро 26-сайёхлик форуми бўлиб ўтди. Унга дунёнинг турли давлатларидан Ишбилармон тадбиркорлар, сайёхлик агентликлари, маҳаллий ва ҳорижий ОАВ ҳамда блогерлар иштирок этди. Жумладан Туркия, Малайзия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тайланд, Россия, Грузия, Абу Даби, Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўзининг туристик компаниялари билан қатнашди. Қирғизистоннинг сайёхлик компанияси вакили Айгул Атабекованинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг…

Батафсил...

Бишкекда гаражларни бузишга борган мэрия ходимларига «бензин» сочилди

Бишкекдаги гараж кооперативларидан бирида гараж эгалари ва мэрия ходимлари ўртасида муштлашув юз берди. Мэрия ходимлари Псковская кўчаси, 71-уйдаги қурилишларни бузиш учун келишган эди. Мэриянинг маълумотига кўра, гараж эгалари Ер фойдаланиш ва қурилиш бошқармасининг ходимларига «ҳиди бензинга ўхшаш» суюқлик сочишган. Бундан ташқари улар «Тазалиқ» муниципал ишхонасининг хизмат машинаси билан махсус техникасига зарар етказишган. Мэрия гаражларни «рухсат берилмаган ишлайдиган объектлар» деб атади.…

Батафсил...

Бишкек суди пойтахт мэриясига троллейбус тармоғини демонтаж қилишни тўхтатиб туришни буюрди

Бишкек маъмурий суди пойтахт мэриясига иш бўйича қарор қабул қилингунга қадар троллейбус алоқа тармоғи ва тортиш подстанцияларини демонтаж қилишни тўхтатиб туришни буюрди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, Kaktus.media хабар берди. Аниқлик киритилишича, бундан олдин инстанцияга тегишли ариза келиб тушган. Бироқ, даъвогар сифатида ким ҳаракат қилгани номаълум. Ҳужжатда тармоқ ва подстанцияларнинг тўлиқ демонтаж қилиниши уларни қайта тиклаш имкониятини йўққа чиқариши…

Батафсил...