CPJ Қирғизистон ҳукуматини интернет ва ОАВда туҳмат учун жарималарни бекор қилишга чақирди

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Committee to Protect Journalists, CPJ) Қирғизистон ҳукуматини қонунчиликка интернет ва оммавий ахборот воситаларида туҳмат ва ҳақорат учун жарима солишни назарда тутувчи тузатишларни бекор қилишга чақирди. Тегишли баёнот халқаро ташкилот сайтида эълон қилинди. CPJ Европа ва Марказий Осиё дастурлари координатори Гулноза Саид республикада ахборот агентликлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларига нисбатан жазо қўллашни осонлаштирадиган янги қонунлар қабул…

Батафсил...

Бишкек кардиожарроҳлик илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғинда икки бемор ҳалок бўлди

11 февраль куни кечқурун Бишкек Кардиожарроҳлик ва органларни трансплантация қилиш илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғин натижасида 16 ва 1,7 ёшли икки бемор ҳалок бўлди. Яна тўққиз киши ис газидан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди, деб ёзади Kaktus.media Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғинга оид маълумот тахминан соат 21:00 ларда келиб…

Батафсил...

Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Эркин Чечейбаев номзодини маъқулланди

Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутатлари Эркин Чечейбаевни республика Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлашга рози бўлди. Бу масала 5 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди, деб хабар беради парламент матбуот хизмати. Номзод ҳақидаги маълумотни халқ вакилларига мамлакат президентининг Жогорку Кенешдаги доимий вакили Алмасбек Абитов тақдим этган. Шундан сўнг депутатлар соғлиқни сақлаш тизимига оид масалаларни муҳокама қилганлар, зеро унга янги вазир…

Батафсил...

Алимқодир Бейшеналиев Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини тарк этди

Алимқодир Бейшеналиев Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини тарк этди. Бу ҳақда амалдорнинг ўзи «АКИпресс» нашри журналистларига маълум қилди. Бейшеналиевнинг сўзларига кўра, унинг ишида хатоликка йўл қўйилган, шунинг учун у ишдан бўшатиш тўғрисида ариза ёзишга қарор қилган. Мулозим соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар усиз ҳам давом этишига умид билдирган. Шунингдек, Бейшеналиев жарроҳ экани ва бу касбга қайтиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтган. Sputnik…

Батафсил...