Сайловдан кейин Путин ва Трамп ўртасида телефон мулоқоти бўлмаган

Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, «Вашингтон Пост» газетаси Путин ва Трамп 7 ноябр куни телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилгани ҳақидаги маълумот «соф фантастика».

11 ноябр куни у журналистларнинг саволларига жавоб бериб, “Трамп ва Путин ўртасида ҳеч қандай суҳбат бўлмаган. Бу маълумотлар уйдирма ва ҳақиқатга тўғри келмайди”, -деди у.

Келажакда Трамп ва Путин ўртасидаги музокаралар режаси борми? – деган саволга, у ҳали аниқ ҳеч нарса дея олмаслигини билдирди.

“Вашингтон Пост” нашри шахсий манбаларига таяниб, АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп 10 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ва унга Украинадаги урушни кучайтирмасликни таклиф қилганини ёзди.

Сайлов кампанияси давомида Трамп агар сайланса, Украинадаги урушни бир кун ичида тугатиш ечимини топишини қайта-қайта таъкидлаган. Республикачи сиёсатчи Бирк айнан қандай қадамлар ташлашини айтмади.

Россия Президенти Владимир Путин эса 7 ноябр куни «Валдай» мунозара клуби йиғилишида нутқ сўзлаб, Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва мулоқотга тайёрлигини билдирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ