Президент «Менинг уйим» тўғрисидаги қарорни имзолади

Янги механизм аҳолининг катта қатламига имтиёзли шартларда уй-жой олиш имконини бериши айтилди. Шартлар: Кўчмас мулкнинг дастлабки қийматининг 30 фоизи олти ой давомида банкка ўтказилади Уй-жой нархининг 20 фоизи учун йиллик 10 фоиз ставкада 5 йил муддатга банк кредити Қолган 50% – йиллик 8% 15 йиллик ипотека Афзаллик – бу гаровнинг йўқлиги

Батафсил...

Мактабларда ноқонуний пул йиғимлари учун жарима солинади

Парламентнинг ижтимоий сиёсат бўйича қўмитаси 18 ноябрь куни «Таълим тўғрисида»ги қонунга ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексига ўзгартишлар киритишни иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилди. Ушбу қонун лойиҳасида мактабларда пул йиғимларини тақиқлаш таклиф қилинган. Қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида депутат Элдар Абакиров барча мактабларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан пул йиғилмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, Норин вилоятидаги бир мактаб директори пул ўрнига чорва моллари йиғишни…

Батафсил...

Энди паспорт алмаштириш учун онлайн буюртма бериш мумкин

Рақамли тараққиёт вазирлиги 15 ноябрдан бошлаб ID паспортларини алмаштириш учун Tunduk иловаси орқали масофадан буюртма бериш мумкинлигини билдирди. Маълумотга кўра, онлайн буюртма бериш 2017-2024 йиллари берилган ID паспортлари учунгина мумкин. «Агар сизда эски AN сериясидаги паспорт бўлса, унда алмаштириш учун аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишингиз керак», — деб билдирилди вазирликдан. Жорий йилда 1 июндан бошлаб паспорт, туғилганлиги ҳақидаги ва…

Батафсил...

Ўшда бир қанча дўконлар мол ва пуллар билан бирга ёниб кетди

Ўшда бир қанча дўконлар ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Воқеа 18 ноябрга ўтар кечаси Қурманжон Датҳо кўчасида содир бўлган. Ёнғинни ўчириш учун жами бешта ўт ўчириш бригадаси жўнатилди. Бугун эрталаб соат 6.52 да ёнғин тўлиқ ўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбонлар йўқлигини қўшимча қилди.

Батафсил...