Транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш, жумладан Россияни четлаб ўтган ҳолда Хитойдан Европага элтувчи йўналишни ривожлантириш Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг устувор вазифаларидан бири деб аталди. Ташкилотнинг 6 ноябрь куни Бишкекда ўтказилган саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ТДТ аъзоларини Марказий Осиё, Каспий денгизи ва Жанубий Кавказ орқали ўтувчи йўлак салоҳиятидан фойдаланишга чақирди. – Туркий дунёнинг иқтисодий тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга “Ўрта йўлак” салоҳиятидан…
Батафсил...