3,5 километр узунликдаги йўл қурилиш ишлари сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилиб, тегишли раҳбарлардан тезкорлик билан ҳаракат қилиб, ишни тезлаштиришни талаб қилди. Йўл қурилиши доирасида бузилиши керак бўлган уй-жойлар эгаларига товон пули тўлаш, тушунтириш ишларини фаол олиб бориш бўйича топшириқлар берди. Жорий йилнинг декабрь ойида йўл қурилиш ишлари якунланмаса, тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
“Бугун 12-ноябр, сиз ҳали ҳам юрибсиз. Бу нима масъулиятсизлик? Қишда қиласизми? Йўлни бир ҳафтада тугатмасангиз, қор ёғади, асфальт ётқизишнинг иложи йўқ. Текширтирмасдан, айттирмасдан ишингизни қилмайсизми”,- деди Ташиев.
Транспорт вазирлиги раҳбари ишлар белгиланган муддатда якунланишини маълум қилган бўлса, президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили ишларнинг боришини назорат қилиш ва ташкилий ишларни тезлаштириш вазифасини ўз зиммасига олди.