Ўш вилоятининг Ўзган туманида “Какилик-Учар қабристони” ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ёдгорлик Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ташаббуси билан ХХ -асрнинг 1920-1953 йилларида оммавий равишда ўлдирилган аждодларимиз хотирасига бағишлаб, зиёрат қилиш, Қуръон ўқиш мақсадида қурилган.
Очилиш маросимига Камчибек Ташиев ва Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев иштирок этишди.
Тадбир доирасида ёдгорлик мажмуаси ёнига гулчамбарлар қўйилиб, бир дақиқалик сукут сақланди.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, “Какилик-Учар” участкасида эски қабр бор. 1900-1930 йилларда Эски-Покровка ва Алға қишлоқларидаги рус, чечен, татар ва қирғиз фуқароларининг жасадлари кўмилиб, қабр сифатида фойдаланилган. Айтилишича, 1930-1955-йилларда Эски-Покровкада жойлашган қамоқхонада қатағон қурбони бўлган инсонларнинг жасадлари араваларда бу қабрга келтирилиб, оммавий кўмилган.
Кексаларнинг сўзларига кўра, қатағон даврида қамоққа ташланган ва бедарак йўқолган фуқароларнинг жасадлари Какилик-Учар қабристонига дафн этилган.
Сўнгги пайтларда Боткен, Ўш, Жалолобод вилоятларидан фуқаролар Какилик-Учар қабрини қидириб, Қуръон ўқишга келишмоқда. Баъзилар ҳатто тўсиқлар қўйиб кетади. Шу сабабли Какилик-Учар қабрини хотирлаш мақсадида “Кекилик-Учар” ёдгорлик маскани сифатида янгидан қурилди.
Мажмуа қурилиши ҳомийлар томонидан молиялаштирилди. Йўлни тозалаш, қурилишга тайёрлаш, теварак-атрофни ободонлаштириш, муҳофаза қилиш ва асфальтлаш ишлари маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилди.