Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ЖЧ—2026 3-саралаш босқичининг олтинчи тур учрашувларини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоаси Лаосдаги нейтрал майдонда КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу билан бирга, Ўзбекистон терма жамоаси оптимал таркиб билан ўйнай олмади: жароҳатлар туфайли жамоа сардори Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва Остон Ўруновлар сафдан тушиб қолганди. Биринчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар ўйиннинг боришини тўлиқ назорат қилишди, кўп ҳужум қилишди…
Батафсил...Kun: 20.11.2024
Парламент Қирғизистонда сиёсий репрессия қурбонларини реабилитация қилиш ҳақидаги қонунни тасдиқлади
Парламент 20 ноябрдаги мажлисида 1918-1953 йиллардаги қатағонларда жабрланган фуқароларни сиёсий ва диний эътиқоди учун реабилитация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг келишилган вариантини қабул қилди. Жогорку Кенеш ушбу ҳужжатни 27 июнь куни учинчи ўқишда қабул қилди. Бироқ сентабр бошида президент қонун лойиҳасини қайтариб олди. «Ушбу қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилганимизни барчангиз яхши биласиз. Молия вазирлиги билан келиша олмадик. Ҳозир ҳужжатни Бош…
Батафсил...Ўшдаги квартиралардан бирида аёл кишининг жасади топилди
17 ноябрь куни тахминан соат 09:00 да Ўш шаҳридаги Масалиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида зўравонлик аломатлари билан аёл жасади топилгани ҳақида милицияга хабар берилди. Мазкур ҳолат маълумотларни электрон рўйхатга олиш журналидан ўрин олди. Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, марҳума 36 ёшли С.А. бўлиб, у Баткен вилоятининг Қизилқия шаҳрида туғилган. «Марҳума ўз дўсти билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бир…
Батафсил...Эмил Жамгирчиев: «Тилекмат Куреновнинг паспорти ўғирлангани ва тергов қилингани ҳақидаги хабар «спектакль»
Суриштирувчи журналист Болот Темиров фаол Тилекмат Куреновнинг паспорти ўғирлангани ва унинг Дубайдан чиқиб кетишига тўсқинлик қилингани ҳақида маълум қилди. «Кеча тахминан соат 22:00 (БАА вақти) Тилекмат Куренов билан алоқа узилди. Уни Дубайга чақириб, паспортини ўғирлашда [собиқ депутат] Эмил Жамгирчиев айбдор. […] Маълумотларга кўра, БАА Куреновни экстрадиция қилишга рози бўлмаган. У ҳозир қаерда экани номаълум», — деб ёзди Темиров ўз телеграм-каналида.…
Батафсил...Ташиев ўзи ва оиласига таҳдид қилувчи мактуб олганини маълум қилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев мактуб ва флеш-диск солинган пакет олганини маълум қилди, деб ёзади 24.kg. «Бугун эрталаб ишга келдим, почтамга мана бу пакет келибди. Конвертнинг ички қисми муҳрланган. Унда фақат битта флеш-диск бор эди, бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Бу флеш-дискни сизга бераман. Мен уни фақат президентга кўрсатдим», — деди Ташиев 20 ноябрь куни бўлиб…
Батафсил...Темирлан Султанбеков: Милиция «Социал-демократлар»га қарши Ташиев буйруғи билан ҳаракат қилди
«Социал-демократлар» партиясининг лидери Темирлан Султанбеков СИЗО-1дан Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиевга мурожаат қилди. Мурожаат хати сиёсатчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди. Султанбековнинг айтишича, Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари унга партия томонидан сайловчиларнинг овозини сотиб олиш ҳолатлари бўлмаганини, аммо улар «Ташиев буйруғи билан ҳаракат қилишга мажбур бўлганини» айтган. Буни исботлаш учун милиция ходимлари унга 8 ноябрда МХДҚ томонидан…
Батафсил...Жапаров Қирғизистонга IТ-мутахассисларини жалб қилиш учун «рақамли кўчманчилар» тўғрисида қонунни имзолади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш ва «рақамли кўчманчи» (digital nomad) мақомини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қонун юқори малакали IТ-мутахассисларни жалб этиш, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, солиқ тушумларини кўпайтириш, иш ўринлари яратиш, туризмни ривожлантиришга қаратилган. «Рақамли кўчманчи» мақомини олиш учун ариза топшириши мумкин…
Батафсил...Ўш шаҳрида номаълум қизлар журналистга ҳужум қилди
Ўшда 19 ноябрь куни «Turmush» нашри журналистига номаълум қизлар ҳужум қилди. Жабрланувчининг айтишича, ҳодиса Ленин кўчасида, «Қирғиз почтаси» яқинида содир бўлган. Журналистнинг таъкидлашича, у телефонини йўқотган аёлга ёрдам беришга уринган. «Бир гуруҳ аёллар мендан ёрдам сўрашди, «Телефонимизни йўқотдик, телефондан қўнғироқ қилишга рухсат беринг», — дейишди. Маълум бўлишича, йўқолган телефон улардан бирининг сумкасида бўлган. Мен буни видеога ола бошлаганимда, қизлар «Видеони…
Батафсил...