Сокулукда қирғиз бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда

Чуй вилоятининг Сокулук туманида маҳаллий бренд остида автомобиллар ишлаб чиқарилувчи завод қурилмоқда. Бу ҳақда «Биринчи Радио» эфирида Иқтисодиёт вазирлиги саноат сиёсати бошқармаси раҳбари Арслан Базиев маълум қилди. Базиевнинг сўзларига кўра, кўплаб қирғизистонликлар республика қачон ўз бренди билан автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлашини сўрашган. «Биз Сокулукда яна бир завод қурмоқдамиз, унинг қурилиши “Jaecoo” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Агар ҳаммаси яхши кетса,…

Батафсил...

Мактабларда ноқонуний пул йиғимлари учун жарималарни жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқулланди

27 ноябрда бўлиб ўтган парламент йиғилишида депутатлар «Таълим тўғрисида»ги қонун ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу ўзгартишлар мактабларда пул йиғимларини тақиқлашни назарда тутади. Муҳокама вақтида бир қатор депутатлар қонун мактабларда ўқувчилар ота-оналари томонидан кўрсатиладиган ҳомийлик ёрдамини тақиқлаши мумкинлигига эътироз билдиришди. Таълим вазири ўринбосари Надира Жусупбекова депутатларга жавобан қонун билан фақат пул йиғишга…

Батафсил...

Қирғизистон ФВВ тоғлардаги кўллар ўпирилишининг олдини олиш учун сунъий интеллектдан фойдаланади

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сунъий интеллектга асосланган янги технологиялардан фойдаланиб, тоғлардаги кўллар ўпирилишининг олдини олади. Бу ҳақда вазирлик раҳбарининг биринчи ўринбосари Азамат Мамбетовга асосланиб 24.kg нашри хабар берди. Мулозимнинг аниқлик киритишича, кўллар тошишининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштирилган тизим қўлланилади: сунъий интеллект маълумотлари ва гидрометеорология хизмати маълумотлари солиштирилади. ФВВ вакилининг сўзларига кўра, уч, беш ва етти кунлик прогнозларга кўра, мутахассислар эҳтимолий…

Батафсил...

Олабуқада янги қурилган мактаб яна ёпилди

Деворлари ёрилиб, поли чўкиб кетган. Олабуқада янги қурилган мактаб яна ёпилди. Падек қишлоғидаги T.Жoробаев номидаги умумтаълим мактаби қурилишига 59 миллион 320 минг сом маблағ сарфланган. Бироқ, фойдаланишга топширилгандан сўнг, муаммолар пайдо бўла бошлади. Аниқроғи, пойдевор қум-шағал эмас, тупроқ билан тўлдирилганлиги сабабли мактабнинг 1-қаватидаги ички бирлаштирувчи деворлар, ошхона ва ички ҳожатхона, шунингдек, айрим синф хоналарининг поллари 40 сантиметргача чўкиб кетган. Натижада…

Батафсил...

Ўш шаҳар кенгашига сайланган депутатларга мандатлар топширилди

27 ноябр куни Марказий сайлов комиссияси Ўш шаҳар кенгашига сайланган депутатларга мандатларини топширди. Ўш шаҳар кенгашига 5 партия кирди: 1. “Жаңы Кыргызстан” сиёсий партияси 22 2. “Ынтымак” сиёсий партияси 10 3. “Мурас” сиёсий партияси 8 4. “Бир Бол” сиёсий партияси 5 5. “Милдет” сиёсий партияси 6 Мандатлар қуйидагича тақсимланди: “Жаңы Кыргызстан” сиёсий партияси 1. Баетов Болотбек Талайбекович 2. Бакируулу Шахназар…

Батафсил...

Тўқтўғул ГЭСида немислар билан биргаликда сузувчи электр станция қурилади

Қирғизистоннинг Тўқтўғул ГЭСида икки фазадан иборат қуввати 612 МВт бўлган сузувчи қуёш электр станцияси қурилади. Республика Энергетика вазирлиги раҳбари Таалайбек Ибраев Германияга ташрифи чоғида немис компаниялари билан тегишли инвестиция шартномасини тузди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Сузувчи электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича келишув 26 ноябрь куни имзоланган. Лойиҳада Германиянинг Sonnenenergie, a.s., AB Progressio GmbH, LTI ReEnergy CleanTech…

Батафсил...