«Она капитали» 1 январдан кучга киради

Мамлакатнинг баланд тоғли ва чекка ҳудудларидаги оилалар учун “Она капитали” 1 январдан кучга киради.

Бу ҳақда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев маълум қилди.

Аввалроқ Ташиев ҳар тўртинчи болага 100 минг сом, бешинчи фарзандга 600 минг сом, еттинчи фарзандга 1 миллион сом, саккизинчи ва тўққизинчи фарзандга 1,5 миллион сом, ўнинчи болага 2 миллион сом миқдорида ёрдам кўрсатиш режалаштирилаётганини маълум қилганди.

11 ноябрь куни МХДҚ раиси Ўш шаҳрида уч эгизакли оила билан учрашиб, уларга 3 хонали квартира сертификати, 500 минг сом, ноутбук ва бошқа совғаларни топширди. Болаларнинг отаси Жазони ижро этиш хизматида (Ошто) ишлайди, онаси эса уй бекаси.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ