Россиянинг бир қатор қонунларида миграция талаблари кучайтирилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори ўринбосари Бакит Кадиров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “Крокус Сити Холл”даги воқеадан сўнг Россия чет элдан келаётган муҳожирларнинг террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш мақсадида бир қатор миграция қонунчилигига ўзгартиришлар киритмоқда. «8 август куни мигрантларни мамлакатдан чиқариш тартибининг янги ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Бу…
Батафсил...Kun: 11.11.2024
Ўзганда “Какилик-Учар қабристони” ёдгорлик мажмуаси очилди
Ўш вилоятининг Ўзган туманида “Какилик-Учар қабристони” ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ёдгорлик Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев ташаббуси билан ХХ -асрнинг 1920-1953 йилларида оммавий равишда ўлдирилган аждодларимиз хотирасига бағишлаб, зиёрат қилиш, Қуръон ўқиш мақсадида қурилган. Очилиш маросимига Камчибек Ташиев ва Президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев иштирок этишди. Тадбир доирасида…
Батафсил...Ўшда Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда
Ўш шаҳрининг Янги маҳалла қишлоғида Оқбура сойига тушиб кетган 5 ёшли бола қидирилмоқда. Бу ҳақда ФҲВдан хабар берилди. Маълум бўлишича, бола 9 ноябрда сой қирғоғида ўйнаётган вақтда сувга тушиб кетган. 11 ноябрда уни топиш учун ФҲВдан 13 нафар қутқарувчи, ИИВдан 8 нафан ходим, маҳаллий турғунлардан 50 нафар киши — жами 71 киши жалб қилинди.
Батафсил...Милиция ўқитувчини йиғлатган аёлни жаримага тортди
Милиция Бишкекадаги 57-мактаб ўқитувчисини йиғлатган ўқувчи онасини 1000 сом миқдорида жаримага тортди. Маълумотни «Клооп»га Ленин тумани ИИБ тасдиқлади. Милиция маълумотига кўра, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан аёлга нисбатан педагог ходимга ҳурматсизлик кўрсатиш бўйича баённома тузилган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бишкекдаги 57-мактабда ўқувчи онаси ва тарих ўқитувчиси ўртасидаги можаро видеоси тарқалган эди. Видеода аёл ўқитувчини бутун синф олдида танқид қилган ва…
Батафсил...Садир Жапаров: Агар ҳар бир фирибгарга жавоб қайтариш билан банд бўлсам, қандай қилиб давлатни ботқоқдан чиқараман?
Президент Садир Жапаров давлат агентлиги «Кабар»га берган навбатдаги интервьюсида колониядаги фаол Мелис Аспековнинг «туҳмат» видео-мурожаатларига жавоб қайтармаслигини айтди. Давлат раҳбарига кўра, «ҳурувчилар»нинг баёнотларига жавоб беришга унинг вақти йўқ, чунки у ишлашда давом этиши керак. «Мен аввал ҳам айтган эдим, жавоб ҳам бермайман, эътибор ҳам қаратмайман. Агар ҳар бир «қичқираётган ит»га эътибор қаратсангиз, мақсадга етиб бўлмайди. Мамлакатни ботқоқдан қандай қилиб чиқараман,…
Батафсил...Асқар Акаев: Мутахассислар «лола инқилоби»га 50 миллион долларгача пул сарфланганини қайд этишади
Мутахассислар 2005 йилдаги «лола инқилоби» харажатларини 10 миллион доллардан 50 миллион долларгача баҳолашади, бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев 80 йиллик юбилейи муносабати билан «Российская газета»га берган интервьюсида айтиб ўтди. Акаевнинг сўзларига кўра, бу инқилоб АҚШ учун нисбатан арзон бўлган, бироқ буни Қирғизистон халқига нисбатан айтиб бўлмайди: мамлакат «деярли 15 йиллик беқарорлик ва тартибсизликни, шунингдек, иқтисодий турғунликни бошидан кечирди.…
Батафсил...Wildberries соҳибасининг собиқ эри Владислав Бакальчук Қирғизистон фуқаролигини олган
Бу ҳақда Бакалчукнинг ўзи Телеграм-каналида ёзиб, собиқ рафиқаси Татяна Ким ва президент Садир Жапаров билан тушган суратини эълон қилди. «Қирғизистон фуқаролигини баҳордаёқ олганман – бу қадамим ўша гўзал ва дўстона мамлакатда бизнес қилишимга ёрдам беради. Қирғизистон биз йирик логистика маркази қуришни режалаштираётган давлатлардан бири ва компанияга қайтишим билан бу ишни имкон қадар самарали амалга оширишимга ишонаман», – деб ёзган. Бу…
Батафсил...