Журналистларга босим ўтказиш билан боғлиқ вазият юзасидан ИИВдан тушунтириш талаб қилинди

Халқаро «Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан «ПолитКлиника» ва «Апрель» нашрлари журналистлари ҳақида шахсий маълумотларни тўплашга қаратилган хакерлик ҳужумлари ва уринишлар билан боғлиқ тушунтириш талаб қилди. RSF мазкур ҳаракатларни қоралади. Бундан аввал номаълум шахслар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари сифатида ўзларини таништириб, «ПолитКлиника» нашри ходимлари Ирисбу Қиличбек қизи, Адахан Аманатов ва Бектур Оргубоев ҳақида шахсий маълумотларни…

Батафсил...

Россиядаги қирғиз милиция ходимлари жамоат тартибини таъминлаш ишларини бажармайди

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Қирғизистон ИИВнинг Россия шаҳарларида ваколатхоналар очишига изоҳ бериб, маълум қилди. Идора хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорлик 2017 йил 20 июндаги ҳукуматлараро келишув асосида амалга оширилади. Бу келишувга кўра, миграция соҳасида ваколатли органларнинг ўзаро ваколатхоналар очиши назарда тутилган. «Бу ваколатхоналар ходимларининг сони томонлар келишувига кўра белгиланади ва уларнинг бўлимлари бир неча шаҳарда очилиши мумкин.…

Батафсил...

Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан 2025 йилнинг ёзидан Қирғизистондаги курорт ҳудуд саналган Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади. “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати маълумотга кўра, Тошкент–Балиқчи йўналишидаги туристик поездлар қатнови Иссиқкўл йўналишида сайёҳлар оқимини ошириши кутилмоқда. Поезд қатнови масаласи Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўл маъмуриятлари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган. МДҲга аъзо давлатлар темирйўл транспорти бўйича кенгашнинг 81-йиғилиши доирасида учрашган “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бошқарув раиси З.Нарзуллаев ва…

Батафсил...